Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

 
2-казус 
 
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судья А.Сувонқулов
раислигида, судья ѐрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, 
даъвогар вакили О.Т., жавобгар вакили Д.Т. лар иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарѐ вилояти худудий
бошқармасининг XXX манфаатида, жавобгар «YYY» фермер хўжалиги
ҳамда қўшимча жавобгар «ZZZ» фермер хўжалигидан солидар тартибда
18 778 794 сўм асосий қарз, 6 760 366 сўм пеня ундириш тўғрисидаги 
даъво аризасини, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб 
қуйидагиларни, аниқлади:
Даъво аризасида баѐн этилишича, тарафлар ўртасида 25.05.2018
йилда тузилган 18/10-4-039 УФ-сонли лизинг шартномасига асосан
даьвогар томонидан жавобгарга 1(бир)дона «ARION-630с» русумли 
трактор етказиб берилган. Бироқ жавобгар белгиланган график асосида
лизинг тўловларини ўз вақтида ва миқдорларда тўламаган. Натижада 
унинг лизинг тўловларидан 18 778 794 сўм қарздорлиги вужудга келган. 
Лизинг шартномаси бўйича мажбуриятларни таъминлаш мақсадида
даъвогар, жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар «ZZZ» фермер хўжалиги
ўртасида кафиллик шартномаси тузилган ва унинг шартларига кўра, 
кафил жавобгарнинг лизинг шартномаси асосида олган мажбуриятлари 
бўйича солидар жавоб беришни ўз зиммасига олган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарѐ 
вилояти бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан 
мурожаат қилиб, жавобгар «YYY» фермер хўжалиги ва қўшимча 
жавобгар «ZZZ» фермер хўжалигидан солидар тартибда 18 778 794 сўм 
асосий қарз, 6 760 366 сўм пеня ундиришни сўраган. 
Суд мажлисига қўшимча жавобгар «ZZZ» фермер хўжалиги ўз
вакилини қатнашишини таьминламади. Бу ҳолатда суд ишни даьвогар 
ва жавобгар вакиллари иштирокида, Ўз.Р ИПКнинг 170-моддасига 
қўлланиб, қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни 
лозим деб топди. 


52 
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма бериб,
даьво аризаси билан судга мурожаат этганидан сўнг жавобгар 
қарздорликни қисман тўлаб берганлигини, ушбу кунга келиб 
жавобгарнинг 3 478 795 сўм қарздорлиги мавжудлигини, шу сабабли
суддан жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда қолган 
қарздорликни ва пеняни ундиришни сўради. Суд мажлисида кўрсатма
берган жавобгар вакили даьво талабларини тан олиб, иқтисодий ахволи 
яхши бўлмаганлиги учун даъвогарга қарздорликни ўз вақтида тўлаб
бераолмаганлигини, ушбу кунга келиб 3 478 795 сўм кечиккан қарзини
тўлаш чораларини кўраѐтганлигини ва тез кунларда ушбу қарзларини 
ѐпишини маьлум қилиб, ушбу ҳолатларни инобатга олиб пеня 
ундиришда енгиллик беришни сўради. 
Суд, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги 
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво 
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling