Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-казус
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР 1. Иқтисодий процессуал ҳуқуқий муносабатларнинг бошқа ҳуқуқий муносабатлардан фарқли жиҳатларини таҳлил қилинг. 2. Иқтисодий процессуал ҳуқуқий муносабатларнинг элементларини мисоллар асосида таҳлил қилинг. 3. Иқтисодий процессида ишда иштирок этувчи шахслар доирасини аниқланг. 4. Иқтисодий процессида процессуал ҳуқуқий ворислик институтининг аҳамияти ва ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилинг. КАЗУСЛАР 1-казус Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.А.Юсупов, судья ѐрдамчиси У.Жўраеванинг котибалигида, Оҳангарон шаҳар прокурори ѐрдамчиси Ф.Ходиев иштирокида даъвогар Тошкент вилоят Божхона бошқармасининг жавобгар ―EGL NUR‖ масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан 261 005 085,5 божхона тўловлари ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни, аниқлади: Даъвогар Тошкент вилоят Божхона бошқармасининг манфаатида Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар ―EGL NUR‖ масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси ҳисобидан 261 005 085,5 божхона тўловлари ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг 2020 йил 19 февралдаги ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ангрен эркин иқтисодий зона дирекцияси давлат унитар корхонаси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини тўлиқ қўллаб қувватлашини ҳамда даъво талабини қаноатлантириб беришни сўраган. Жавобгар вакиллари ҳозирги кунда ўз фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида қўшимча инвестициялар жалб 50 қилиш чоралари кўрилаѐтганлигини, божхонадан олиб кирилган барча ускуналар ўз вақтида устав фондига киритилганлигини, ишлаб чиқариш учун ишлатилганлигини, божхона ходимлари томонидан ўз вақтида ундирилмаган божхона тўловлари бўйича уч йилдан сўнг судга ариза киритаѐтганлигини билдириб даъво аризасини рад қилишни сўраган. Ангрен ЭИЗ вакили даъво талабини судга ҳавола қилишини ва ҳозирги кунда МЧЖ ЭИЗ иштирокчиси эмаслигини билдирган. Прокурор даъво талабини тўлиқ қўллаб қувватлади ва қаноатлантириб беришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг вакилининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатлари ҳамда даъво аризасида баѐн қилинишига кўра, 2017 йил февраль ойида юк жўнатувчи ―Bookwang Electronics‖ (Жанубий Корея)дан юк қабул қилиб, олувчи МЧЖга умумий қиймати 236,02 АҚШ долларига тенг бўлган хом-ашѐ ва асбоб ускуналар олиб келиниб ТВББнинг ―Ангрен‖ ТИФ Божхона постидан №27028/07.02.2017/0000371, №27028/07.02.2017/0000372, №27028/09.02.2017/0000387 ва №27028/09.02.2017/0000398 рақамли БЮДлар билан шартли равишда эркин муомалага чиқарилган. Божхона расмийлаштируви вақтида мазкур товарларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ―Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги 4853-сонли Фармони талаби асосида импорт божхона божидан 87 737 608,3 сўм, акциз солиғидан 164 737сўм ҳамда қўшилган қиймат солиғидан 173 102 740,2 сўм жами 261 005 085,5 сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиѐзлар қўлланилганлиги баѐн қилинган. ТВББ Ангрен ТИФ божхона постининг 2020 йил 17 январдаги №14/37-40-сонли хатига, ЭИЗ томонидан берилган 2020 йил 21 январдаги №20-1/28-сонли жавоб хатига кўра, МЧЖ Тошкент вилоят ЭИЗ ва КСЗ маъмурий кенгаши йиғилишининг 2019 йил 30 мартдаги №38-сонли йиғилиш баѐнига асосан ЭИЗ иштирокчилари рўйхатидан чиқарилган ва корхона билан тузилган инвестициялаш тўғрисидаги битим бир томонлама бекор қилинган. Унга кўра, ТВББ МЧЖга талабнома билан мурожаат қилиб юқоридаги БЮДлар билан қўлланилган имтиѐзлар бўйича 261 005 085,5 сўм миқдорида божхона тўловлари тўлаб бериш сўралган. Аммо МЧЖ 51 мазкур талабномани ижросиз қолдирганлиги сабабли даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Савол: Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг? Ушбу ишда иштирок этувчи шахслар доирасини таҳлил этинг? Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида вазиятни ҳал қилинг. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling