Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тури сифатида


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тури сифатида 
тарафлар. 
 
Эътибор беринг!
 Тарафлар – даъвогар (аризачи) ва жавобгарлар 
ҳисобланиб, иқтисодий суд ишларини юритишдаги ҳуқуқий манфаатдор 
шахсдир.
Тарафлар тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади. 
Даъвогар – ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган 
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этган ѐки 
манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган юридик шахслар ва 
фуқаролардир.
Жавобгар – даъво ѐки билдирилган талаб тақдим этилган юридик 
шахслар ва фуқаролардир. 
Аризачи – алоҳида тоифадаги ишлар ҳамда ушбу Иқтисодий 
процессуал кодексида назарда тутилган бошқа ишлар бўйича ариза 
берган юридик шахслар ва фуқароларлардир. 
В.Ярков томонидан тарафларнинг ҳуқуқлари икки гурухга 
бўлинган. 
Биринчи гурухга иқтисодий суд ишида иштирок этувчи 
шахсларнинг барчаларига тааллуқли бўлган умумий процессуал 
ҳуқуқлар. 
Иккинчи гурухга фақат иқтисодий процесснинг тарафларига 
тегишли бўлган ҳуқуқлардир. 
ИПК 157-моддасида даъвогар ишни биринчи инстанция судида 
кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган 
суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ѐки 
предметини 
ўзгартиришга, 
даъво 
талабларининг 
миқдорини 
кўпайтиришга ѐки камайтиришга ҳақли. Даъвогар ишни ҳар қандай 


37 
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш 
якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар 
даъводан тўлиқ ѐки қисман воз кечишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Даъвогар даъвонинг асосини ѐки предметини ўзгартиришга, 
даъво талабларининг миқдорини оширишга ѐки камайтиришга ѐхуд 
даъводан воз кечишга, жавобгар эса даъвога иқрор бўлишга ѐки рад 
этишга ҳақли бўлади. Тарафлар жараѐннинг ҳар қандай даврида 
келишув битимини тузиш орқали ишни якунлашлари мумкин, бироқ 
қонунда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Даъво бир пайтнинг ўзида бир неча даъвогарлар томонидан ѐки 
бир неча жавобгарларга нисбатан тақдим этилиши мумкин.
ИПК 44-моддасига кўра ҳам даъво бир неча даъвогар томонидан 
биргаликда ѐки бир неча жавобгарга нисбатан тақдим этилиши 
мумкинлиги назарда тутилган. Даъво бир неча даъвогар (шерик 
даъвогарлар) томонидан биргаликда ѐки бир неча жавобгарга (шерик 
жавобгарларга) нисбатан тақдим этилиши мумкин. Даъвогарлар ва 
жавобгарларнинг ҳар бири бошқа тарафга нисбатан суд процессида 
мустақил иштирок этади. Процессда биргаликда иштирок этувчилар 
ишни олиб боришни шерик иштирокчилардан бирига топшириши 
мумкин. Бошқа жавобгарнинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин 
бўлмаган тақдирда, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул 
қилингунига қадар даъвогарнинг (даъвогарларнинг) розилиги билан ўша 
жавобгарни (жавобгарларни) ишда иштирок этиш учун жалб этади. 
Агар қонун ҳужжатларида ишда бошқа жавобгар иштирокининг 
мажбурийлиги назарда тутилган бўлса, суд шу жавобгарни ишда 
иштирок этиш учун ўз ташаббуси билан жалб этади. Суд даъвогарнинг 
илтимосномаси бўйича ҳам бошқа жавобгарни ишда иштирок этиш 
учун жалб этишга ҳақли. Бошқа жавобгарни ишда иштирок этишга жалб 
этиш ѐки жалб этишни рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Бошқа 
жавобгар ишда иштирок этиш учун жалб этилганда ишни кўриш 
бошидан бошланади. 
Ҳуқуқий адабиѐтларда процессуал шерик иштирокчилик турлари 
низонинг предмети нимадан иборат бўлишига ва шерик иштирокчилар 
ўртасидаги ҳуқуқий муносабатнинг характерига қараб белгаланади. 


38 
Хусусан, В.Ярков процессуал шерик иштирокчиликнинг 5 та турга 
ажратган. 
Процессуал шерик иштирокчиликнинг қуйидаги турлари мавжуд: 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling