Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз 
қилмайдиган учинчи шахслар – ишда даъвогар ѐки жавобгар 
тарафида ўз ташаббуслари ѐки тарафларнинг илтимосномаси ѐҳуд 
иқтисодий судининг ташаббуси билан жалб қилинишлари мумкин.
Учинчи шахснинг процессуал ҳолати даъвогарнинг процессуал 
ҳолати билан баробардир, бошқача қилиб айтганда, бундай учинчи шахс 
даъвогар бўлиб ҳисобланади, дастлабки тарафлар эса, жавобгар бўлиб 
кўриладилар. Шу туфайли учинчи шахс даъвогарнинг ҳамма процессуал 
ҳуқуқларидан 
фойдаланади 
ва 
унинг 
ҳамма 
процессуал 
мажбуриятларини ўз зиммасига олади. 
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз 
қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув 
қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг 
тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ѐки мажбуриятларига таъсир 
кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ѐхуд жавобгар тарафида ишга 
киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ѐки суднинг 
ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин. 
ИПК 48-моддасига кўра низонинг предметига нисбатан мустақил 
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар тарафнинг процессуал 
ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг процессуал мажбуриятларини ўз 
зиммасига олади, бундан даъвонинг асосини ѐки предметини 
ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ѐки 
камайтириш, даъводан воз кечиш, даъвони тан олиш ѐхуд келишув 
битими ѐки медиатив келишув тузиш, қарши даъво тақдим этиш, суд 


41 
ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқи 
мустасно. 
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз 
қилмайдиган учинчи шахсни ишда иштирок этишга жалб қилиш ѐки 
жалб қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. 
Агар низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз 
қилмайдиган учинчи шахс ишга суд муҳокамаси бошланганидан кейин 
киришса, ишни кўриш бошидан бошланади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling