Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Суд муҳокамасининг бевоситалиги принципи –


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Суд муҳокамасининг бевоситалиги принципи – суд ишни 
муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита 
текшириши шарт. 
Ишларни қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилиш 


16 
принципи 
 
суд 
ишларни 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонун ҳужжатлари, 
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари 
асосида ҳал қилади. Суд ишни кўришда давлат органининг ѐки 
бошқа органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу 
жумладан ушбу ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда 
қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул 
қилади. 
Чет давлат ҳуқуқи нормаларини қўллаш принципи – чет 
давлат ҳуқуқи нормаларини қўллашда суд ушбу нормаларнинг 
мазмунини уларнинг тегишли чет давлатда шарҳланишига ва 
амалда қўлланилишига мувофиқ ҳолда аниқлайди. Чет давлат 
ҳуқуқи 
нормалари 
мазмунини 
аниқлаш 
мақсадида 
суд 
кўмаклашишни ва тушунтириб беришни сўраб, Ўзбекистон 
Республикасининг ҳамда чет давлатларнинг ваколатли органларига 
ѐки ташкилотларига белгиланган тартибда мурожаат қилиши ѐхуд 
экспертларни жалб этиши мумкин. 
Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги принципи – қонуний 
кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа органлар, 
жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, 
мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда ушбу 
ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро 
этилиши лозим. 
 
Иқтисодий процессуал ҳуқуқининг тизими ва манбалари 
 
Иқтисодий процессуал ҳуқуқи тизими – иқтисодий 
процессуал ҳуқуқи фани умумий ва махсус қисмлардан иборат.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling