Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Иқтисодий процессуал ҳуқуқининг манбаси деб


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Иқтисодий процессуал ҳуқуқининг манбаси деб ваколатли 
органлар томонидан иқтисодий процессуал ҳуқуқи соҳасини тартибга 
солишга қаратилган, иқтисодий судлов фаолиятига бевосита
ва билвосита дахлдор бўлган, иқтисодий низоларини ҳал қилишда 
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллашда асос бўладиган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар туркуми тушунилади. Иқтисодий
процессуал ҳуқуқининг манбаларига Ўзбекистон Республикасининг 
Конституцияси; Ўзбекистон Республикасининг қонунлари; Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари; Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
фармонлари, 
қарорлари 
ва 
фармойишлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қарорлари; вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг 
буйруқлари 
ҳамда 
қарорлари; 
маҳаллий 
давлат 
ҳокимияти 
органларининг қарорлари киради. 
 
 
 


18 
Иқтисодий судларнинг тизими 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
―Ўзбекистон
Республика си суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва 
фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ 
2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонига асосан 2017 йил
1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон 
Республикаси Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, фуқаролик,
жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд
ҳокимияти-нинг ягона олий органи бўлган Ўзбекистон Республикаси
Олий суди ташкил этилди. ―Судлар тўғрисида‖ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 37-моддасига 2017 йил 12 апрелда
киритилган ўзгартишга кўра 2017 йил 1 июндан эътиборан 
Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар хўжалик судлари тегишли иқтисодий судлар этиб ўзгартирилди 
ҳамда туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ташкил этилди. 
Ўзбекистонда судлар фаолияти асосан ―Судлар тўғрисида‖ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади. Ушбу 
Қонун 1-моддасининг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида
фаолият юритувчи судлар санаб ўтилган бўлиб, унинг мазмунига кўра 
ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий 
суди; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
судлари ҳамда вилоят судларига тенглаштирилган судлар; туман, 
туманлараро ва шаҳар судлари фаолият юритмоқда.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling