14
Иқтисодий процессуал ҳуқуқининг тартибга солиш
методлари, принциплари.
Иқтисодий процессуал ҳуқуқининг
тартибга солиш методи
бу суд ва процесс иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар ва
уларнинг ўзаро фаолиятини тартибга солишнинг юридик восита ва
усуллари йиғиндиси тушунилади.
Иқтисодий процессуал ҳуқуқи
рухсат берувчи, таъқиқловчи,
кўрсатма берувчи методлар ѐрдамида ҳуқуқий тартибга солинади.
Мазкур методлар орқали суд низолашувчи субъектлар
фаолияти (хатти-ҳаракатлари)га таъсир кўрсатади ва
муайян
ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлади. Хусусан, суднинг қарорлари
мазмун-моҳиятида ҳамда қарор (хулоса) қисмида бевосита намоѐн
бўлади.
Эътибор беринг!
Иқтисодий процессуал ҳуқуқининг
принциплари –
иқтисодий суд ишларини тўғри, ўз вақтида кўриб
чиқиш ва ҳал этишда одил судловни таъминлайдиган асосий
раҳбарий қоидалар бўлиб, одил судловнинг фақат
суд томонидан
амалга оширилиши, қонун ва
суд олдида тенглик, судьяларнинг
мустақиллиги
ва
уларнинг
фақат
қонунга
бўйсуниши,
тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги,
суд ишлари
юритиладиган тил, суд муҳокамасининг ошкоралиги, суд
муҳокамасининг бевоситалиги, ишларни қонун ҳужжатлари
асосида ҳал қилиши, чет давлат ҳуқуқи нормаларини қўллаш, суд
ҳужжатларининг мажбурийлиги принципларидан иборатдир.
Иқтисодий суднинг одил судловни амалга ошириши
принципи – иқтисодий ишлар бўйича одил судлов Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган
қоидалар бўйича фақат суд томонидан амалга оширишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: