IV. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:
Минерал, тоғ жинси ва маъданларни тадқиқ қилишнинг лаборатория усуллари фанинининг асосий мақсади ва вазифалари;
Минераллар, тоғ жинслари ва маъданларнинг физик, оптик, кимёвий ва бошқа хусусиятлари;
Минерал, тоғ жинси ва маъданларни тадқиқ қилишнинг лаборатория усуллари турлари, уларнинг имкониятлари, камчиликлари, натижадорлиги;
Тоғ-жинслари, маъданлар ва минералларни оптик тадқиқ қилиш усуллари: оптик-петрографик, минераграфия, оптик-геометрик;
Шлихлар ва концентратларни минералогик тадқиқ қилиш;
Электрон микроскопик таҳлил усуллари;
Сканерловчи (растерлия) электрон микроскоплаш;
Рентгенографик тадқиқот усуллари;
Рентген-структуравий фазали таҳлил;
Рентгенотомографик таҳлилнинг тоғ жинслари, маъданлар ва минералларни тадқиқ қилишда қўлланилиши;
Электрон парамагнитли резонанс усули. Массбауэр спектроскопияси (ядровий гамма-резонанс усули);
Тоғ жинслари, маъданлар ва минералларни элемент таркиби таҳлили турлари;
Тоғ жинслари, маъданлар ва минералларни элемент таркибини аниқлашнинг атом-абсорбция усуллари;
Тоғ жинслари, маъданлар ва минералларни элемент таркибини аниқлашнинг атом-эмиссия усуллари;
Рентгенофлуоресцент таҳлил.
Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади.
3.
|
V. Таълим натижалари / Касбий компетенциялари
Талаба билиши керак:
Тоғ жинслари, маъданлар ва минералларни тадқиқ қилишнинг лаборатория усуллари, уларнинг қўлланилиш соҳалари ва маълумотдорлиги ҳақида тасаввурга эга бўлиши; (билим)
Физика-кимёвий, (рентгенографик, термик, электрон микрозондли, электрон парамагнитли резонанс, массбауэр спектроскопияси) тадқиқ усуллари натижаларини билиши ва улардан фойдалана олиши; (кўникма)
Тоғ жинси ва маъданларни оптик тадқиқ қилиш усулларини ва оптик микроскопларда ишлаш ва маълумот тўплашни билиши, микроскоп остида минераллар ва тоғ-жинсларини бир-биридан фарқлай олиш, уларнинг хусусияталарини аниқлаш. Тадқиқ қилишнинг асосий лаборатория усуллари маълумотдорлиги ва олинган натижалардан мақсадли фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак. (малака)
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |