26
Аҳолига сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти бўйича
хизматлар кўрсатаѐтган юридик шахслар — ноль даражали ставка
қўлланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини.
Чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган
ваколатхоналарга расмий фойдаланиш учун товарлар (ишлар, хизматлар)
реализация қилинган бўлса - ҳисобварақ-фактураларнинг нусхалари тақдим
қилинади.
4. Қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини
жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаѐтган
объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлашнинг ўзига хос
хусусиятлари (Солиқ кодексининг
349-моддаси).
Солиқ кодексининг 349-моддасига киритилган ўзгартириш
2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, солиқ солишнинг соддалаштирилган
тартиби
назарда
тутилган
солиқ
тўловчилар
учун,
қурилиши
молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда
танлов савдолари асосида амалга оширилаѐтган объектлар бўйича қўшилган
қиймат солиғи тўлашни назарда тутувчи норма жорий қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: