Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2019 йилда солиқ қонунчилигига


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/62
Sana31.01.2024
Hajmi0.69 Mb.
#1818258
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   62
Bog'liq
укув кулланма узб (1)

 
Импорт тушунчаси 
―Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида‖ги 
Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ товарларнинг Ўзбекистон Республикаси 
божхона ҳудудига уларни қайта олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги мажбуриятни 
олмасдан олиб кирилиши товарлар импортидир. 
Хорижий давлатнинг юридик ѐки жисмоний шахси томонидан 
Ўзбекистон Республикасининг юридик ѐки жисмоний шахси учун ишлар 
бажариш (хизматлар кўрсатиш), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан 
қатъи назар, ишлар (хизматлар) импортидир. 
Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига уларни 
қайта олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб кирилиши 
товарлар импортидир. 
Солиқдан озод қилинадиган импорт (СК 211-моддаси)  
Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳудудига 
қонун 
ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб 
кирилаѐтган 
технологик 
асбоб-ускуналар, 
шунингдек 


29 
бутловчи буюмлар ва эҳтиѐт қисмлар, агар уларни етказиб бериш технологик 
асбоб-ускуналарни етказиб бериш контракти шартларида назарда тутилган 
бўлса. Импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилган пайтдан 
эътиборан уч йил мобайнида экспортга реализация қилинган ѐки текин 
берилган тақдирда, мазкур имтиѐзнинг амал қилиши қўшилган қиймат 
солиғи тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади. 
ҚҚС бўйича қонун бузилиш ҳолатлари. 
Хусусан, ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхона томонидан ѐзиб 
бериладиган ҳисобварақ-фактураларда ҚҚС суммасини акс эттириш 
тақиқланади. 
Солиқ кодексининг 118-моддасига мувофиқ ҚҚС солинмайдиган 
товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда, шунингдек ҚҚС 
тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни 
(ишларни, хизматларни) реализация қилишда ҚҚСни ҳисобварақ-фактурада 
акс эттирганлик маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада 
кўрсатилган ҚҚС суммасининг 20 % миқдорида жарима солишга сабаб 
бўлади. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган 
солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт. 
Товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчиларга нисбатан 
жарима солиш қўлланилмайди ва улар ҚҚС бўйича бюджет билан қайта 
ҳисоб-китоб қилмайди. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling