Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2019 йилда солиқ қонунчилигига
Download 0.69 Mb. Pdf ko'rish
|
укув кулланма узб (1)
3-қадам, 7-илова. Ҳисобот даври боши ва ҳисобот даври давомидаги сотиб олинган товарларнинг етказиб бериш қиймати, ҚҚС суммаси ҳамда ҳисобга олинмайдиган ҚҚС суммаси тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади. 10 4-қадам, 6-илова. Ноль даражали ставка қўлланиладиган оборотлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади. Экспорт қилинган товарлар суммаси, халқаро йўналишлардаги ташишлар суммаси ва бошқалар. 0701 – 0710 - сатрларда Солиқ кодексидан ташқари бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан берилган ҚҚСни ноль даражали ставкада қўллашга асослар кўрсатилади ва тегишли суммалар киритилади. 5-қадам, 5-илова. Имтиѐзлар, яъни Солиқ кодекси ва бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжатларга асосан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборотлар кўрсатилади. 6-қадам, 4-илова. Амалга оширилган оборотларнинг барчаси турларга ажратилган ҳолда кўрсатилади. Маҳсулот сотишдан олинган соф тушум 11 таннархдан паст нархда сотишдан кўрилган зарар суммаси, ижарадан олинган даромадлар ва бошқалар. 7-қадам, 3-илова. Экспорт операцияларини амалга оширувчи корхоналар томонидан олдинги солиқ даврида, яъни аввалги йилларда экспортга жўнатилган товарлар учун жорий солиқ даврида келиб тушган маблағлар ҳамда олдинги солиқ даври ҳисобга олинмасдан қолинган ҚҚС суммаси акс эттирилади. 12 8-қадам, 2-илова. Экспортга жўнатилган товарларнинг валютадаги қиймати ва хорижий ҳамкорлардан олинган товарлар учун келиб тушган валюта маблағлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш усули бўйича аниқланган, ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммалари акс эттирилади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling