Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 2019 йилда солиқ қонунчилигига
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб
Download 0.69 Mb. Pdf ko'rish
|
укув кулланма узб (1)
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб
эътироф этилмайдиган товарлар бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди. (СК-219-моддаси) Илгари ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи қуйидаги ҳолларда ҳисобга олишдан чиқариб ташланиши керак: (СК-220-моддаси) ҚҚСдан озод қилинган товарлар ишлаб чиқариш учун фойдаланилаѐтган товарлар бўйича; қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалардан, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалардан ортиқча моддий ресурслар бўйича йўқотишлар ва бузилишлар; иссиқ сув таъминоти (ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаган тақдирда) ва марказий иситиш учун тасдиқланган истеъмол 20 нормаларидан ортиқ миқдорда аҳолига етказиб бериладиган иссиқлик энергияси бўйича. ҚҚС тўловчи солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига (ҚҚС тўламайдиганлар тоифасига) ўтганда илгари ҳисобга олинган товар-моддий захиралар қолдиқлари, шунингдек тайѐр маҳсулот қолдиқлари бўйича ҳисобга олишга киритилган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритилади. ҚҚС тўлаш бўйича имтиѐз берилганлиги муносабати билан солиқ солинмайдиган оборотлар юзага келган солиқ тўловчиларга ҳам тузатиш киритишнинг шунга ўхшаш тартиби татбиқ этилади. Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритиш шундай ҳоллар юзага келган солиқ даврида амалга оширилади. Солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланиладиган товарлар бўйича маҳсулот етказиб берувчиларга ва импорт бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайди, балки ушбу товарларнинг қийматида ҳисобга олинади. (СК-221-моддаси) Солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборот мавжуд бўлганда солиқ солинадиган оборотга, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборотга, шунингдек юридик шахснинг ўз эҳтиѐжлари учун (харажатлар сифатида қараладиган) оборотга тўғри келадиган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади. Ҳисобга олинадиган сумма ҚҚС тўловчининг танловига биноан алоҳида-алоҳида ѐки мутаносиб усулда аниқланади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling