4
Солиқ солинадиган база қандай аниқланади
Солиқ солинадиган база- реализация қилинаѐтган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қиймати
ҳисобланади.
(СК-204-моддаси)
Диққат! Товарлар (ишлар, хизматлар)
кейинги
матнларда товарлар деб юритилади.
Солиқ солинадиган база айрим ҳолларда:
товарлар таннархидан паст нархларда реализация қилинган, ѐки текинга
берилганда - товарларнинг таннархи ѐки харид нархи;
импорт қилинган товарлар бўйича товарлар импорт қилинганда қўшилган
қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қийматдан паст
бўлмаган қиймати;
Асосий
воситаларни, номоддий активларни ва қурилиши тугалланмаган
объектларни реализация қилиш чоғида, агар ушбу модданинг ўн учинчи
қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
солинадиган
база уларни реализация қилиш қиймати асосида, бироқ уларнинг қолдиқ
(баланс) қийматидан кам бўлмаган, қўшилган қиймат солиғини
киритмаган ҳолда аниқланади;
(2019 йил 1 январдан)
Мол-мулкни молиявий ижарага, шу жумладан лизингга бериш чоғида
солиқ солинадиган база чиқиб кетаѐтган актив қиймати асосида, унга
қўшилган қиймат солиғини киритмаган ҳолда аниқланади. Бунда чиқиб
кетаѐтган активнинг қиймати
сумма сифатида белгиланади, унга кўра
молиявий ижара ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида бухгалтерия
Солиқ солиш объекти
(СК-198-модда)
Солиқ солинадиган оборот
–товарларни (ишларни,
хизматларни)ни сотиш, шу
жумладан текинга бериш
оборотлари.
Солиқ солинадиган
импорт – Ўзбекистон
Республикасининг божхона
ҳудудига олиб кирилаѐтган
товарлар
5
ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган актив
сифатида тан олинади.
(2019 йил 1 январдан)
Акциз тўланадиган товарларни реализация қилишда солиқ солинадиган
базага акциз солиғининг суммаси ҳам киритилади. Бунда, бензин, дизель
ѐқилғиси ва газ реализация қилинганда солиқ
солинадиган база уларни
реализация қилиш қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғи ҳамда
бензин, дизель ѐқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилиш
чоғида тўланадиган акциз солиғи киритилмаган ҳолда аниқланади.
(2019
йил 1 январдан)
Do'stlaringiz bilan baham: