Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
2. ЎЗБЕКИСТОН СТАТИСТИКА ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ 2.1. Баҳолаш жараёни СРМС Давлат статистика қўмитаси ва бошқа маълумотларни ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, асосий манфаатдор томонлар билан яқин маслаҳатлашувлар ва ҳамкорлик йўли тайёрланган. Маслаҳатлар тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари билан учрашувлар ва суҳбатлар чоғида ўтказилган. Баҳолаш мавжуд ҳужжатларни, тизимда аввалги ўтказилган баҳолашлар ва шарҳларни ўрганиш билан бошланди, шундан сўнг асосий манфаатдор томонларнинг тегишли вакиллари билан маслаҳатлашувлар ўтказилди. Маслаҳатлашув жараёни учрашувлар ва суҳбатларга, шунингдек, БМТ ЕИК томонидан ишлаб чиқилган ва кенг қўлланиладиган глобал баҳолаш сўровномаси ҳамда тармоқ вазирликлари ва идоралари учун СРМС бўйича сўровномадан фойдаланган ҳолда ўтказилган ўрганишларга асосланади. СРМСни баҳолаш ва тайёрлаш жараёни Париж21нинг илғор тажрибаси ва қўлланмаларига мувофиқ амалга оширилди ҳамда асосий эътибор Ўзбекистон статистика тизимининг қуйидаги жиҳатларига қаратилди: ташкилий-ҳуқуқий инфратузилма; статистика соҳасидаги инфратузилма; маълумотлардан фойдаланувчилар ва маълумотларни етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатлар; ахборот соҳасидаги инфратузилма; 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикани ривожлантириш миллий стратегияси 28 алоҳида тематик дастурлар ёки статистик кўрсаткичлар. СРМСнинг дастлабки лойиҳаси Давлат статистика қўмитасига ва асосий манфаатдор томонларга юборилди ва 2019 йил 14 ноябрда СРМС лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди. СРМС лойиҳаси иштирокчиларнинг тавсиялари ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилди ва 2019 йил 11 декабрда кенг доирадаги СРМСни тақдимотига бағишланган семинар ташкил этилди. Ҳукумат томонидан тасдиқланган/маъқуллангандан сўнг, у нашр этилади ва кенг жамоатчиликка тарқатилади. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling