Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Корхоналар статистикани такомиллаштириш
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат молияси статистикасини такомиллаштириш
Корхоналар статистикани такомиллаштириш Давлат статистика қўмитаси томонидан иқтисодий фаолият ва тадбиркорлик статистикаси бўйича маълумотлар юридик шахсларнинг статистик ҳисоботлари ва тадбиркорлик фаолияти кузатувлари асосида шакллантирилади. Давлат статистика қўмитасининг барча тармоқ бошқармалари ҳисобот берувчи субъектлар рўйхатини, шунингдек, танланма кузатувлар танланмасини тузишда корхоналар ва ташкилотлар регистридан фойдаланадилар. Кузатувларда корхона ва ташкилотлар томонидан саволларга тўлиқ жавоб бермаслик хавфи мавжуд ҳамда танланма намуналари мунтазам янгиланмайди. Бу йўналишдаги мавжуд муаммоларни баратарф этиш мақсадида қуйидаги тадбирлар амлага оширилади: илғор халқаро тажрибага мувофиқ тадбиркорлик статистикасининг барча йўналишлари қайта кўриб чиқилади; кенг қамровли статистик бизнес-регистр ишлаб чиқилади ва мамлакатнинг барча субъектлари учун ягона миллий идентификациядан фойдаланиш тарғиб қилинади; корхоналар статистикаси бўйича ишончли ва тўлақонли маълумотларни шакллантириш мақсадида кузатувларни ўтказиш методологияси такомиллаштирилади; мавсумий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда мослаштирилган, юқори частотали вақт бўйича қаторлар кўринишида маълумотларни шакллантириш амалиёти такомиллаштирилади. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 159 Давлат молияси статистикасини такомиллаштириш Халқаро стандартларга мувофиқ давлат молияси статистикасининг даврий равишда тузилган чораклик вақт бўйича қаторларни ишлаб чиқиш Молия вазирлигининг статистик фаолиятидаги энг муҳим устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Маълумотларнинг тўлиқлиги ва яхлитлигини ҳамда эълон қилинадиган молиявий статистиканинг ишончлилигини таъминлаш учун қуйидаги чора-тадбирлар қўллаб-қувватланади: фискал ҳисоботларнинг институционал қамровини кенгайтириш, ДМСҚ-2014 стандартларига мувофиқ давлат бошқаруви тизимининг бир қисми сифатида таснифлаш керак бўлган давлат бюджети статистикасини, шу жумладан, бюджетдан ташқари маблағлар, бюджет ташкилотлари ва бошқа институционал бўлинмаларнинг бюджетдан ташқари ҳисоблари бўйича статистик маълумотларни тўплаш ва тарқатиш; давлат операцияларини тўғри таснифлаш ва баланс маълумотларини тақдим этишни ҳисобга олган ҳолда ДМСҚ-2014 стандартларини жорий этиб бориш; молиявий статистиканинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун давлат корхоналари тўғрисидаги маълумотлар базасини янгилаб бориш ва уларни доимий равишда тармоқлар бўйича тақсимлаш; жамланма фискал маълумотларнинг бюджет ижроси ва давлат молия статистикаси ҳисоботлари ўртасидаги мувофиқлигига эришиш, молиявий ҳисоботларда асосий агрегатларни солиштириб бориш ҳамда аҳоли саводхонлигини ошириш ҳисобига фискал ҳисоботларда статистик маълумотлар яхлитлигини таъминлаш; 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 160 маълумотлар алмашинувини, секторлар бўйича келишилган ва тизимли статистикани йўлга қўйиш учун Молия вазирлиги, Марказий банк ва Давлат статистика қўмитасидан ташкил топган “Давлат молияси статистикаси бўйича ишчи гуруҳ”ни ташкил этиш; ХВФнинг Маълумотларни тарқатишнинг махсус стандарти (SDDS) талабларини жорий қилиш. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling