Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Ташқи сектор бўйича статистикани такомиллаштириш
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
Ташқи сектор бўйича статистикани такомиллаштириш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул, молия ва ташқи секторлар бўйича статистик маълумотларни тўплаш учун жавобгардир. Ушбу йўналишда асосий эътибор ташқи сектор статистикасини халқаро тан олинган норма ва стандартларга мувофиқ таснифлаш ва эълон қилиш амалиёти нуқтаи назаридан такомиллаштиришга қаратилган. Бу йўналишда қуйидаги тадбирларни амалга оширишга кўмаклашилади: давлат хизматчиларининг саводхонлиги, шунингдек, кенг жамоатчиликни ташқи сектор статистикаси бўйича хабардорлик даражасини ошириш; Маълумотларни тарқатишнинг махсус стандартининг (МТМС) қуйидаги талабларини жорий этиш: - заҳира бўйича маълумотларни ойлик частотада ва натижаларни бир ой ичида эълон қилишни талаб этувчи маълумотларни тақдим этиш шакли асосида (Халқаро захиралар ва хорижий валютадаги ликвидлилик даражаси тўғрисидаги маълумотлар шаблони) тузиш; - секторлар, сўндириш муддатлари ва инструментлари кесимида ташқи қарз бўйича маълумотлар сифатини яхшилаш; 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 161 - ставкалар сиёсатига йўналтирилган қисқа ва узоқ муддатли давлат қимматли қоғозлари бўйича фоиз ставкалари тўғрисидаги маълумотларни такомиллаштириш; - даврийлик ва ўз муддатида эълон қилинишга риоя этиш, шунингдек, бир нечта маълумот категорияларини қамраб олиш ишларини такомиллаштириш; ташқи қарз бўйича индикаторларни такомиллаштириш; фойдаланувчилар кесимида билвосита ўлчанган молиявий воситачилик хизматларини баҳолаш ва тақсимлаш учун ахборот базасини такомиллаштириш; тўлов баланси бўйича қўлланма (ТБҚ-6) асосида 2010 йилдан буён бўлган давр учун ташқи сектор бўйича тарихий статистикани йиғиш; Халқаро валюта жамғармасининг портфель сармоя бўйича мувофиқлаштирилган шарҳни ҳамда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этилишини кўриб чиқишда иштирок этишини қўллаб-қувватлаш; маълумотларни йиғиш ва тузиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш; Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ходимларини ўқитиш; ташқи сектор статистикаси бўйича маълумотлар қамровини, даврийлигини ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш. Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling