Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Туризм соҳаси статистикасини такомиллаштириш
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
milliy strategiyasi uz 25112020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Транспорт статистикасини такомиллаштириш
Туризм соҳаси статистикасини такомиллаштириш Давлат статистика қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги статистик маълумотларни йиғиш ишларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйганлар. Стратегия доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишга кўмаклашилади: туризм статистикасининг халқаро келишилган тизимини яратиш; туризм статистикасининг халқаро стандартларга мувофиқ (Туризм статистикаси бўйича халқаро тавсиялар-2008) классификациялар, усуллар ва методологияларни такомиллаштириш; маълумот ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг статистик салоҳиятини мустаҳкамлаш. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 170 Транспорт статистикасини такомиллаштириш Зудлик билан ҳал қилишни талаб қиладиган энг муҳим муаммолардан бири бу транспорт соҳасида кенг қамровли, ишончли ва аниқ маълумотларнинг етишмаслигидир. Давлат статистика қўмитаси яқинда ташкил этилган Транспорт вазирлиги билан транспорт статистикасини сўнгги халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқишда яқиндан ҳамкорлик қилади. Мазкур йўналишда қуйидаги тадбирларни амалга оширишга кўмаклашилади: халқаро қабул қилинган стандартлар ва илғор тажрибалар асосида транспорт статистикаси бўйича (масалан, транспорт фаолияти билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорларни (уй хўжаликларини) ҳисобга олиш, транспорт хизматлари нархлари ва тарифлари, транспорт инфратузилмаси ва логистика статистикаси, йўловчилар ва юкларни ташиш кўрсаткичлари, мамлакатнинг транспорт ва иқтисодий балансини шакллантиришда зарур бўладиган кўрсаткичлар) таснифлар ва методологияларни такомиллаштириш; планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган шахсий интервью (АШИ) технологиясига асосланган замонавий маълумотларни йиғиш технологияларини жорий этиш; автоматлаштирилган маълумотларни йиғиш тизимларини жорий этиш; Транспорт вазирлигининг статистик салоҳиятини мустаҳкамлаш; транспорт турлари кесимида транспорт хизматлари нархлари ва тариф индексларини ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш; транспорт ва логистика инфратузилмаси, жумладан, трансчегаравий логистика маълумотларини тайёрлаш бўйича Давлат статистика қўмитаси салоҳиятини мустаҳкамлаш. 2020- 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегияси 171 Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling