Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


ЭЛЕКТР ТОКИ ТАЪСИРИГА ТУШГАН КИШИГА


Download 1.31 Mb.
bet104/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

ЭЛЕКТР ТОКИ ТАЪСИРИГА ТУШГАН КИШИГА
БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ.
Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи тиббиёт ходими келгунга қадар кўрсатиладиган ёрдамни икки қисмга бўлиб қаралади:

  1. Ток таъсиридан қутқариш;

  2. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;

Ток таъсиридан қуқариш ўз навбатида бир неча хил бўлиши мумкин. Ҳаммадан осон ва қулай усули бу электр қурилмасининг ўша қисмига келаётган токни ўчиришдир.
Агар буни иложи бўлмаса (масалан ўчиргич қурилмаси узоқда бўлса), унда ток кучланиши 1000 В-дан кўп бўлмаган электр қурилмаларида электр симларини сопи ёғочли бўлган болғалар билан кесиш ёки зарарланган кишининг кийими қуруқ бўлса, унинг кийимидан тортиб ток таъсиридан қутқариб қолиш мумкин. Агар электр токининг кучланиши 1000 В-дан ортиқ бўлса, унда диэлектрик қўлқоп ва электр изоляцияси мустаҳкам бўлган электр асбобларидан фойдаланиш керак.
Электр таъсирига тушган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, унинг ҳолатига қараб белгиланади. Агар жароҳатланган киши ҳушини йўқотмаган бўлса, унда унинг тинчлигини таъминлаб, врач келишини кутиш ёки уни тезда даволаш муассасасига олиб бориш зарур.
Агар ток таъсирида ҳушини йўқотган аммо нафас олиши ва юрак системаси ишлаётган бўлса, унда уни қуруқ ва қулай жойга ётқизиш, камари ва ёқасини бўшатиш ва соф ҳаво келишини таъминлаш зарур. Нашатир спирт ҳидлатиш, юзига сув пуркаш, танасини ва қўлларини ишқалаш яхши натижа беради.
Агар жароҳатланган кишининг нафас олиши қийинлашса, қалтираш ҳолати кузатилса, аммо юрак уриш ритми нисбатан яхши бўлса, унда бу кишига сунъий нафас олдириш ишларини бажариш зарур.
Клиник улим ҳолати юз берган тақдирда сунъий нафас олдириш билан бир қаторда юракни устки томондан массаж қилиш керак.
Сунъий нафас олдириш жароҳатланган кишини ток таъсиридан қутқариб олиш билан, унинг ҳолатини аниқлаши биланоқ бошланиши керак. Сунъий нафас олдириш "оғиздан-оғизга" деб аталувчи усул билан, яъни ёрдам курсатувчи кишига ўз упкасини тоза ҳавога тўлдириб, жароҳатланган киши оғзи орқали унинг упкасига бу тоза ҳавони юборилади. Киши ўпкасидан чиққан ҳаво, иккинчи одам ўпкаси ишла­ши учун етарли миқдорда кислородга эга бўлиши аниқланган. Бу усулда жароҳатланган киши чалқанча ётқизилади, оғзи очиб тозаланади. Ҳаво ўтиш йўлини очиш учун бошини бир қўли билан пешонаси аралаш кўтарилади, иккинчи қўл билан оғзидан тортиб, оғзини бўйни билан тахминан бир чизиқда келтирилади. Шундан кейин кўкрак қафасини тўлдириб нафас олиб куч билан бу ҳавони жароҳатланган киши оғзи орқали пуфланади. Бунда ёрдам кўрсатаётган киши оғзи билан, жароҳатланган кишининг оғзини бутунлай беркитилиши ва юзи ёки панжалари ёрдамида унинг бурнини беркитиши керак. (1-расм, а.)
Шундан кейин ёрдам кўрсатувчи киши бошини кўтариб яна ўпкасини ҳавога тўлдирилади. Бу вақтда жароҳатланган киши массив равишда нафас чиқазади. (1-расм, б.)
Бир минутда тахминан 10-12 марта пуфлашни амалга оширилади. Пуфлашни дока, даструмол ва трубка орқали ҳам бажариш мумкин. Агар жароҳатланган киши нафас олишини тиклаган тақдирда ҳам, сунъий нафас олдиришни унинг нафас олишига мослаб бемор ўзига келгунча давом эттирилади.
Юракни ташқаридан массаж қилиш жароҳатланган киши организмидаги қон айланиш функциясини сунъий равишда тиклаб туриш мақсадида амалга оширилади.
Қорин бўшлиғидан кўкрак қафасига ўтгандан кейин 2 бармоқ юқоридан массаж қиладиган жойни белгилаб, қўлни бир-бири устига тўғри бурчак шаклида қўйиб, жароҳатланган киши кўкрак қафасини тана оғирлиги балан маълум миқдорда кучни мослаб босила­ди. Босиш секундига 1 марта кескин куч билан бўлиши керак. Бун­да кўкрак қафаси ичкарига қараб 3-4 см пасайиши керак ва бу юрак уриш ритмига мослаб давом эттирилади.
Массаж қилиш сунъий нафас олдириш билан биргаликда олиб борилиши керак. Агар ёрдам кўрсатувчи бир киши бўлса, ҳар икки марта пуфлагандан кейин 15 марта кўкрак қафасини босиши керак. Жароҳатланган кишининг юрак уриши нормал ҳолатга келганлигини унинг пульсини текшириб билса бўлади. Бунинг учун юқоридаги муолажаларини 2-3 сек-га тўхталиб пульси санаб кўрилади.




Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling