Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Ичида электролит, дистилланган сув ва нейтраллаштирувчи эритмаси бўлган барча идишларда суюқлик номларини кўрсатувчи ёзув бўлиши шарт. 12.6


Download 1.31 Mb.
bet43/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

12.5. Ичида электролит, дистилланган сув ва нейтраллаштирувчи эритмаси бўлган барча идишларда суюқлик номларини кўрсатувчи ёзув бўлиши шарт.
12.6. Кислота, оғзи зич ёпиладиган тиқин билан беркитилган шиша идишларда сақланиши ва суюқлик номи ёзилган ёрлиқ билан жиҳозланган бўлиши зарур.
Батареяларни эксплуатация қилишга мўлжаллан­ган, ичида кислота суюқлиги бўлган идишлар ва бўш идишлар аккумулятор батареясига тегишли алоҳида хонада сақланиши зарур. Идишлар полда махсус корзинага ёки ёғоч яшикларга солиб сақланиши керак.
12.7. Кислота, ишқор ва қўргошин билан боғлиқ ишларда махсус ўқитилиб, ўргатилган одамлар ишлаши керак.
12.8. Ичида кислота ва ишқор бўлган шиша идишларни икки ишчи ташиши керақ Шиша идишлар корзинаси билан биргаликда дастакли махсус ёғоч яшикларда ёки ўртасида чуқурчаси бор, атрофи ёғоч катак билан ўралган ва шиша идишни 2/3 қисми жойлашиши зарур бўлган (корзина билан биргалик­да) махсус замбилда ташилиши керак.
12.9. Электролит тайёрлашда кислотани, ичида дистилланган сув бўлган иссиққа чидамли ёки чинни идишга аста-секин (эритмани тез қизишини олдини олиш мақсадида) ингичка қилиб жилдирлатиб қўйиш керак. Бунда электролитни ҳар доим таёқча ёки шиша трубка ёхуд кислотага чидамли пластмассадан ясалган қиргич билан аралаштириб туриш керак.
Кислотага сув қуйиб, электролит тайёрлаш ман этилади. Тайёр электролитга сув қушиш мумкин.
12.10. Кислота ва ишқор билан ишлаганда (дағал жун матодан-кислота учун ёки пахтадан тайёрланган ишқор учун) костюм, резинали этик (шим остидан) ёки калиш, резинали фартуқ ҳимоя кўзойнаги ва резинали қўлқопларни кийиш зарур.
Ўювчи ишқорларни бўлаклари олдин қоп-қанорга ўраб, махсус ажратилган жойларда майдаланиши зарур.
12.11. Аккумулятор хоналарида пластиналарни кавшарлаш ишларини бажаришга қуйидаги шароитларда рухсат этилади:
- зарядлаш тамом бўлганига 2 соатдан ортиқ вақт ўтгандан кейин кавшарлашга рухсат этилади. Доимий зарядланиш тартибида ишловчи батареяларда кав­шарлаш ишларини иш бошлашдан 2 соат илгари зарядсизлантириш (разрядлаш) тартибига ўтказилиши шарт;
- иш бошлашдан олдин хона 2 соат давомида шамоллаштириши зарур;
- кавшарлаш пайтида хона тўхтовсиз шамоллатиб турилиши керак;
- кавшарланаётган жой, бошқа батареялардан ўтга чидамли шчитлар билан тўсилиши керак;
- қўрғошин ёки унинг бирикмалари таъсиридан зарарланишни олдини олиш учун махсус эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши ва аккумулятор батареяларни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш йўриқномасига мувофиқ иш тартиби белгиланиши керак;
- ишлар наряд билан бажарилиши зарур.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling