Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Ҳаво ўчиргичларини нам ўтказмаслик қобилиятини (зичлигини) текшириш, кам босим остида, завод (корхона) йўриқномасига мувофиқ бажарилиши зарур. 10.5


Download 1.31 Mb.
bet40/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

10.4. Ҳаво ўчиргичларини нам ўтказмаслик қобилиятини (зичлигини) текшириш, кам босим остида, завод (корхона) йўриқномасига мувофиқ бажарилиши зарур.
10.5. Синаш ва созлаш учун ҳаво ўчиргичларига кўтарилишдан олдин:
- бошқарув занжирларини ўчириш;
- маҳаллий бошқарув тугмачаси ва ишга тушириш клапанлари блокировка қилиниши (масалан, ҳаво ўтказувчи трубкаларни узиш, шкафларни ёпиш ва шунга ўхшаш) ёки ишбошчи кўрсатмасига асосан ўчиргич билан ўчириш-ёқишни бажарадиган аниқ бир ишчини ўчиргичда ишлашига ижозат берувчи йўриқнома олган бригада аъзосини ўчиргич олдига қўйиш зарур.
Босим остида бўлган ҳаво ўчиргичларида одамлар бўлган пайтда бошқариш ва тақсимловчи шкафларда ҳамма ишлар тўхтатилиши шарт.
10.6. Ўчиргичларни текшириш, созлаш ва синаш пайтида ўчириш ва ёқиш вақтида ходимларни ҳаво ўчиргичлари яқинида туришлари ман қилинади. Синаш ва созлаш ишларини бажарувчи ишбошчи (ёки у томонидан тайинланган бригада аъзоси) ҳаво ўчиргичини улаш ва ўчириш учун оғзаки буйруқни, бригада аъзолари ўчиргич олдидан пана жойга ёки хавфсиз масофага чиқарилгандан кейингина, бериши шарт.
10.7. Ходимларни ҳаво йиғувчи идишлар ичига тушиб бажариши билан боғлиқ ишларга ижозат беришда, қуйидагиларга риоя қилиш зарур:
- ҳаво юборилиши мумкин бўлган қувурларнинг задвижкалари ёпилиб, калит билан қулфланиши ва задвижкаларга «Очилмасин! Одамлар ишламоқда!» деган шиорлар осилиши керак;
- ҳаво йиғувчи идиш ичидаги босим остида бўлган ҳавони ташқарига чиқарилиб, ҳаво чиқарувчи пробкалар (клапанлар) очиқ ҳолда қолдирилиши шарт;
- ҳаво йиғувчи идишдан ҳаво юборувчи қувур ажратилиши ва унга қопқоқ (заглушка) қўйилиши шарт.
10.8. Ҳаво йиғувчи идишлар ва ўчиргич бакларидаги босимни ўлчовчи манометрларнинг ноль кўрсатиши, улардаги ҳаво босим остида эмаслигини билдирмайди. Баклар ва ҳаво йиғувчи идишларни ичига тушиш учун мўлжалланган тешик қопқогидаги гайка ва болтларини бўшатиб очишдан олдин ундаги босим остида бўлган ҳавони ҳаво чиқарувчи пробкалар (клапанлар) ёки задвижкалар очиқлигига ва ҳақиқатан ҳам ҳаво йўқ эканлигига қараб ишонч ҳосил қилиш зарур.
Сиғимга тушиш учун мўлжалланган қопқоқни гайка ва болтлари бураб маҳкамлангандан кейингина, ҳаво чиқариш пробкаларини (клапанларни) ёки задвижкаларни беркитиш мумкин.
10.9. Комплект тақсимловчи ускуналарни шкафлари бўлинмасида ишланганда, ускуналар жойлаштирилган аравача ташқарига тортиб чиқарилиб, кучланиш остида қолган ток ўтказувчи қисмлар бўлинмасидаги темир тўсиқ беркитилиб қулфланиши ва «Тўхта! Кучланиш!» деган шиор осилиши зарур.
Ишлашга мўлжалланган бўлинмага эса «Шу ерда шланг!» деган шиор осилади.
10.10. Комплект тақсимловчи ускуналарни ташқарисида, аммо унга уланган ускуналарда ёки ундан чиқадиган ҳаво ва кабел тармоғида ишланганда ўчиргич жойлаштирилган аравача шкафдан ташқарига тортиб чиқарилиши, шкаф ичидаги темир тўсиқ ёки шкаф эшикчаси беркитилиб, қулфланиши ва унга «Уланмасин! одамлар ишламоқда!» ёки «Уланмасин! Тармоқда иш кетмоқда!» деган шиор осилиши керақ
Бунда қуйидагиларга рухсат берилади:
- ерга улагич пичоқлари билан ўчиргич жойлаштирилган аравача орасида блокировка бўлса, аравачани контрол (назорат) ҳолатига келтириш ерга улагич пичоқлари уланганидан сўнг бажарилади;
- комплект тақсимловчи ускуна шкафларида бундай блокировка ёки ерга улагич пичоқлари бўлмаса аравачани контрол (назорат) ҳолати билан шкафдан чиқарилган ҳолатдаги оралиққа ўрнатиш, шкаф қулфланиши шарти билан бажарилади.
Ушбу шкафга уланган тармоқда ерга улагич бор ёки йўқлигидан қатъий назар аравача оралиқ ҳолатда ўрнатилиши мумкин.
Электр узатиш тармоғида ишлаш зарур бўлса, комплект тақсимловчи ускунанинг шкафига ўрнатиладиган ерга улагични улашда 5.6.1.-банд талабларини ҳисобга олиш зарур.
10.11. Комплект тақсимловчи ускуналарда ўчиргичлар ўрнатилган аравачани синашга, бошқарув ва реле ҳимояси занжирларида иш олиб бориш учун контрол (назорат) ҳолатига, комплект тақсимловчи ускуналардан ташқаридаги электр узатиш тармоқлари ва кабел тармоқларда ёки унга уланган ускуналарда, электродвигателлар орқали уланган механизмларда иш бажарилмайдиган ёки комплект тақсимловчи ускуна шкафи ичида ерга улагич ўрнатилган тақдирда қўйиш мумкин.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling