17.6. Ҳаво ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ВА ЯШИН ҚАЙТАРГИЧ ТРОССЛАРИ ОРҚАЛИ ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ АЛОҚА
17.6.1. Тақсимловчи қурилмаларда ёки кучланиши 1000 Вольтдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларида жойлашган юқори частотали ускуналарни эксплуатация қилиш, созлаш ва таъмирлаш ишларини камида 2 киши, булардан бири IV группага эга бўлган ходим, томонидан амалга оширилиши зарур.
17.6.2. III группага эга бўлган бир хизматчига резинкали диэлектрик гиламчада туриб ишлаб турган аппаратларни панелларини (блокларини) очиб ишлашга рухсат этилади.
Иш бошлашдан олдин уловчи юқори частотали тормоқда кучланиш йўқлигини текшириши шарт. 42-Вольтдан юқори кучланишда ишлаш ман қилинади.
17.6.3. Сигналларни қайта ишлаб берадиган элементлардан ва ҳаво электр узатиш тармоқлари уламаларидан кучланиш олиб ташлангандан кейингина схемаларга ўзгартиришлар киритиш, юқори частотали трактни ажратиш ва йиғиш, ундаги носозликларни бартараф қилиш мумкин. Тармоқдаги улама алоқа фильтри ва кабелда иш бажариш учун алоқа конденсаторининг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини улаш кифоя.
17.6.4. Алоқа конденсаторининг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини уламасдан туриб, ҳимоя ускуналари, аппаратура ва ҳаво электр узатиш тармоғига уланган бошқа частотали ускуна жиҳозларидаги ерга улагич симни ажратиш ман қилинади.
17.6.5. Алоқа конденсатори билан улама алоқа фильтри ўртасидаги занжирга ўлчов асбобларини улаш ва ушбу асбобларни ўчиришга рухсат фақат алоқа конденсаторининг пасткн қопламасига уланган ерга улагич пичоғини улагандан кейингина берилади.
Ўлчов асбобларини бир неча бор ўчириш ва улаш керак бўлганда ҳар доим алоқа конденсаторынинг пастки қопламаси ерга уланиши шарт.
Бир соатгача чўзиладиган ўлчаш ишларини IV группага эга бўлган тезкор-таъмирлаш ходими назорати остида IV группали бир киши фармойиш билан амалга ошириши мумкин. Бу ўлчаш ишлари улама алоқа фильтри ичида разрядникни (яшин қайтаргични) ўчирмасдан алоқа конденсаторининг пастки қопламасига уланган ерга улагич пичоғини уламасдан амалга оширилиши зарур. Бунда ўлчов асбоблари ерга уланган бўлиши, ўлчаш ишлари электр ҳимоя воситаларини (диэлектрик этик ва қўлқоп, дастаги изоляцияланган асбоблар) қўллаб бажарилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |