Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Қидирув контактларини (контакт майдонларини) ва релеларни ювиш, фақат улардан кучланиш олингандан кейингина бажарилиши зарур. 17.8.5


Download 1.31 Mb.
bet71/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

17.8.4. Қидирув контактларини (контакт майдонларини) ва релеларни ювиш, фақат улардан кучланиш олингандан кейингина бажарилиши зарур.
17.8.5. Ускуналарни тозалашда банди металл билан ўралган чўткадан, ҳамда чанг ютувчи аппаратларнинг учи металлдан қилинган шлангаларидан фойдаланиш ман қилинади.
17.8.6. Аппаратлардаги лампаларни фақат улардан кучланиш олингандан кейингина алмаштириш керак. 250 Вольт кучланишгача бўлган лампаларни кучланиш остида ҳимоя воситаларини қўллаб алмаштиришга рухсат этилади.
17.8.7. Кирим-синов таянчларига ёки кросснинг ҳимоя чегарасига уланган алоқа тармокларида 42-Вольтдан юқори бегона кучланиш пайдо бўлса (электр узатиш тармоқлари, узоқдан бошқариладиган манба анпаратураси ва ҳоказолар орқали), навбатчи ходим бундай тармоқни ҳимоя поситалари ёрдамида ўчириши ва изоляция қилиб қўйиши шарт. 42-Волтдан юқори бегона кучланиш пайдо бўлганлиги тўғрисида ушбу корхона навбатчиси ёки у йўқ бўлган тақдирда юқори ташкилот навбатчиси хабардор қилиниши керак.
Разрядниклар ва сақлагичлар ушбу аппаратдан бегона кучланиш олингандан кейингина алмаштирилиши мумкин.
17.8.8. Ҳаво электр узатиш тармоқлари ва ўзгарувчан ток билан ишлайдиган электрлаштирилган темир йўл таъсирига тушадиган алоқа тармоқлари аппаратларидаги ишлар, тармоқ ҳимоя ускуналарини алмаштириш диэлектрик қўлқопда (ёки изоляцион дастакли омбир ишлатиб) ва ҳимоя кўзойнагини тақиб, изоляцион диэлектрик гиламча тўшаб бажарилиши шарт.
17.8.9. Маҳаллий телефон станцияси коммутатори ва автоматик телефон станциясини узатиш столидаги телефонистларни иш жойи акустик зарбадан чеклагич билан ҳимоя қилинган бўлиши зарур. Момақалдироқ пайтида телефонистлар микротелефон гарнитури ўрнига микротелефон трубкасидан фойдаланишлари керак.
18. ИССИҚЛИК АВТОМАТИКАСИ, ИССИҚЛИК ТЕХНИКАСИ
Ўлчови ва Ҳимоя ускуналарини электр Қисми
18.1. Қоиданинг ушбу боби иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ва ҳимоя ускуналарининг электр қисмида ва автоматик бошқарув системасининг техник воситаларида иш бажариш жараёнида риоя қилиниши зарур.
18.2. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови пультлари, тақсимловчи шчит ва йиғувчи ускуналарнинг коммутацион аппаратларидаги ўчириш-ёқиш ишларини III группага эга бўлган навбатчи, агар наряд ёки фармойиш берувчи ходим наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» бўлимига ёзма равишда коммутацион аппаратларни ўчириш ва ёқишни топширган тақдирда; иш фармойиш билан бажарилаётган бўлса, иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ва ҳимоя ускуналарини иссиқлик механикаси бўлимини эксплуатация қилишда хавфсизлик чоралари «Электростанция ва иссиқлик тармоқларини иссиқлик механикаси ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»-да тўлиқ баён қилинган. уни бажариш фармойишни рўйхатга олишда ёзилган тақдирда таъмирловчи бригаданинг IV группали ишбошчиси томонидан амалга оширилиши мумкин.
18.3. Иссиқлик ва электр қувватига таъсир қилувчи иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарининг электр қурилмаларини ўчириш, станция смена бошлиғи ёки технологик цех бошлиғи рухсатини (фармойишини) олгандан кейингина амалга оширилиши зарур.
18.4. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарида ишлашга ижозат беришдан олдин технологик ускуналар участкаларини тайёрлаш, технологик ускуна қайси цехнинг тезкор бошқарувида бўлса, ўша цехнинг навбатчи ходими томонидан амалга оширилади.
18.5. Созлаш ва таъмирлаш жараёнида ишбошчининг илтимоси билан регуляторларни синаш учун ишлатиб кўришни технологик ускуна тезкор бошқарувида бўлган цехнинг навбатчи ходими томонидан бажарилиши керак.
18.6. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналаридаги схемаларга ўзгартиришлар киритишни кераги йўқ бўлган ва ускунани иш маромини ўзгартирмасдан бажариладиган таъмирлаш, текшириб кўриш ва созлаш ишларини фармойиш билан бажариш мумкин.
18.7. Тўлиқ таъмирлаш жараёнида иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарининг айрим элементлари, схема бўлаклари ёки ускуна қисмларини кучланиш остида синаш ва текшириб кўриш цех бошлиғининг (навбатчисининг) рухсати билан қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда бажарили­ши мумкин: таъмирлаш ишлари тўхтатилиши керак, текшириб кўрилаётган ускунадан одамлар четлатилиши зарур, ҳимоя қилувчи ерга улагичлар, тўсиқлар ва иш жойига осилган шиорлар олиниши шарт.
Қўшни участкадаги бригадалар иш жойидан кучланиш олинган, текшириб кўрилаётган ускуна билан иш жойи орасида тўсиқ қўйилган ва ишлаётган ходимларнинг хавфсизлиги таъминланган тақдирда, ўз ишларини давом эттиришлари мумкин.
18.8. Синаш жараёнида электр ускуналарини бир-неча маротаба ўчириш-ёқиш билан боғлиқ бўлган ишларни, нарядда ушбу танаффусларни расмийлаштирмасдан туриб, ҳар бир ўчириш ва ёқиш олдидан зарур техник шартларини бажариб, амалга оширишта рухсат этилади.
Электр ускуналарини ўчириш ва ёқиш технологик цехнинг смена бошлиғи (навбатчиси) рухсати билан бажарилиши зарур.
18.9. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарида III группага эга бўлган якка ходим фармойиш билан қуйидаги ишларни бажариши мумкин:
- асбобларни қайд қилувчи қисмларини созлаш;
- термопара, манометр (электр контактли манометрдан ташқари) дифманометрни алмаштириш;
- блок бошқарув шчитларидаги теплотехника назорати учун ўрнатилган асбоблардаги носозликларни бартараф қилиш;
- автоматик бошқарув системасини ҳисоблаш техникаси комплекс техник воситаларини таъмирлаш;
- авторегуляторларнинг электрон блокларини соз­лаш, параметрларини тузатиш ва текшириш;
- тутқичлар коробкасини зичлаш;
- датчиклар, стендлар, бошқарувчи механизмлар, панеллар ва ҳоказоларни маркировкалаш ва уларни номларини ёзиш;
- панел ва шчитларни сиқилган ҳаво билан тозалаш.
18.10. Ҳар хил цехлардаги ишлаб турган электр ускуналари ва уларни тақсимловчи қурилмаларида ўрнатилган иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарида бажариладиган ишлар, иш бажарилиши керак бўлган цехнинг смена бошлиғи (навбатчиси) рухсати билан амалга оширилиши зарур.
18.11. Иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарида наряд билан бажариладиган ишларда ишлашга ижозат берувчи цехнинг (участканинг) иссиқлик автоматикаси бўйича смена бошлиғи (навбатчиси) бўлади.
Сменада навбатчи ходим йўқ пайтида, ҳамда территория бўйича бир-биридан узоқда жойлашган объектларда наряд бўйича ишлашга ижозат берувчи тезкор-таъмирлаш ходимларнинг ишчиларидан бири бўлиши мумкин.
Фармойиш билан ишлаганда ишлашга ижозат беришни иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналари цехининг (участкасининг) ёки бошқа цехнинг (участканинг) навбатчиси ёки тезкор-таъмирлаш ходими фармойишда белгиланганига асосан амалга оширилиши мумкин.
18.12. Кўчма ерга улагични иш жойига ўрнатиш ва олиш иссиқлик автоматикаси, иссиқлик техникаси ўлчови ускуналари цехининг навбатчиси ёки тезкор-таъмирлаш ходими томонидан бажарилиши зарур. Электроцех ходимлари хизмат кўрсатадиган иссиқлик техникаси ўлчови ускуналарини коммутацион аппаратура ёрдамида ўчиришда ўчирилган коммутацион аппаратларга ерга улагични ўрнатиш электроцех ходимлари томонидан бажарилиши шарт.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling