Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


ХИЗМАТ САФАРИДАГИ ХОДИМЛАР БАЖАРАДИГАН ИШЛАР


Download 1.31 Mb.
bet74/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

21. ХИЗМАТ САФАРИДАГИ ХОДИМЛАР БАЖАРАДИГАН ИШЛАР
21.1 Хизмат сафаридаги ходимлар деб, Энергетика ва Электрлаштириш Вазирлиги корхоналарининг хизмат, бўлимлари ва Энергоназорат ходимлари, ҳамда энергетика тизмасининг эксплуатация, таъмирлаш ва созлаш корхоналарининг (электростанциялар, электр ва иссиқлик тармоқлари, таъмирлаш корхоналари, электр созлаш корхоналари), илмий-текшириш институтларининг, бошқа муассаса ва истеъмолчиларининг электростанция, электр ёки иссиқлик корхоналарининг ишлаб турган электр ускуналарида иш ба­жариш учун юборилган ва ушбу корхона штат рўйхатида бўлмаган ходимлар ҳисобланади.
Ишлаб турган электр ускуналарида ишлаш учун юборилган қурилиш-монтаж ташкилотларининг хо­димлари ҳам хизмат сафаридаги ходим қаторига қўшилади. Бу ходимларни хизмат сафаридаги ходимга тенглаштириш тўғрисидаги қарорни электр ускуналарини эксплуатация қилувчи корхонанинг бош муҳандиси билан келишган ҳолда, қурилиш-монтаж ташкилоти раҳбарияти қабул қилади.
21.2. Хизмат сафаридаги ходимнинг электр ускуналарда ишлашга ижозат ушбу Қоидага мувофиқ амалга оширилади.
Хизмат сафаридаги ходимда хизмат сафарига юборган корхона (ташкилот) томонидан берилган ушбу Қоида бўйича билими текширилган ва электр хавфсизлиги бўйича малака группасига эга бўлган расмий формадаги гувоҳнома бўлиши шарт.
21.3. Хизмат сафарига юборилаётган корхона иш раҳбари, ишбошчи, назорат қилувчи ва бригада аъзолари қилиб тайинланиши мумкин бўлган ходимларни, шунингдек узоқ муддатли ишларга наряд бериш ҳуқуқи берилган ходимларни ёзма равишда кўрсатиши зарур.
21.4. Ишлаб турган электр ускуналарида хизмат сафаридаги ходимларга иш раҳбари, ишбошчи ва бригада аъзолари сифатида ишлаш ҳуқуқини электр ускуналарини эксплуатация қилувчи корхона раҳбарияти хизмат сафарига юборган корхона хатига қўйган кўрсатмаси ёки махсус ёзма кўрсатма билан расмийлаштирилиши мумкин. Наряд ва фармойиш бериш ҳуқуқи эса электр ускуналарини эксплуатация қилувчи корхона раҳбарияти ёзма кўрсатма билан расмийлаштирилиши шарт.
21.5. Хизмат сафаридаги ходим, хизмат сафарига келган корхонадаги иш бажариш керак бўлган жойдаги электр ускуналарнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда электр хавфсизлиги бўйича йўриқнома олиши шарт. Наряд берувчи, иш раҳбари ва ишбошчи вазифасини бажариш ҳуқуқи топширилган ходимлар ўша электр ускуналарининг чизмалари бўйича ҳам йўриқнома олишлари зарур.
Йўриқнома, йуриқномаларни кдйд қилиш журна-лида йурикггома олган ва йўл-йўриқ берган хизматчининг имзолари билан расмийлаштирилади.
21.6. Хизмат сафаридаги ходимларга йурикномани эксплуатация корхонасининг V группага эга булган маъмурий техник ходими ёки IV групага эга булган навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходими бериши лозим.
Йўриқноманинг мазмунини бажарилиши керак бўлган иш характерига, электр ускуналарини чизмасига, ишнинг мураккаблигига ва хусусиятига қараб йўл-йўриқ берувчи ходим белгилайди.
21.7. Хизмат сафарига юборган корхона хизмат сафаридаги ходимларнинг электр хавфсизлиги группасига ва уларга берилган ҳуқукларга лойиқ эканлигига ва ходимлар ушбу Қоидани бажаришларига жавоб беради.
21.8. Ишлаб турган электр ускуналарида хизмат сафаридаги ходимлар ишлаётган корхона электр токидан шикастланишга қарши ва ишлаб турган электр ускуналари таъсиридан ҳосил бўладиган кучланишдан ишчиларни сақлаш учун навфсизлик чораларини бажаришига жавоб беради.
21.9. Электр ускуналари махсус таъмирлаш корхона участкалари томонидан доимо эксплуатация қиладиган корхона, корхоналар билан келишган ҳолда таъмирлаш корхоналари участка ходимларини «Энергетика корхоналари ва ташкилотларида ходимлар билан иш ташкил қилиш бўйича раҳбарий кўрсатма»-га асосан тайёрлагандан сўнг, уларга тезкор-таъмирлаш ходими ҳуқуқини бериши мумкин.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling