5.5.3. Кўчма ерга улагичлар ток ўтказувчи қисмларнинг бўёқларидан тозаланган жойларига қўйилиши керак.
5.5.4. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарининг умумий шиналари, (изоляцияли симлардан қилинган шиналардан ташқари) ва шчитларида иш олиб борганда, ушбу ускуналардан кучланиш олиниши ва ерга уланиши шарт.
Бу тақсимловчи электр ускуналарнинг уламаларига уланган электр тармоқларига, шчитларига йиғимлари ва уларга уланган жиҳозларига ерга улагични ўрнатиш кераклигини ва мумкинлигини наряд берувчи ёки фармойиш берувчи аниқлайди.
5.5.5. Ишни бажариш хусусияти (изоляция қаршилигини ўлчаш ва ҳ.қ) талаб қилган тақдирда иш жойини тайёрлашда қўйилган ерга улагични вақтинчалик олиб қўйишга рухсат берилади.
Ерга улагични вақтинчалик олиш ва қайта ўз жойига қўйишни навбатчи, тезкор-таъмирлаш ходими ёки наряд берувчи кўрсатмаси билан ишбошчи амалга оширади.
Ерга улагични вақтинчалик олишга ва уни иш бажарувчи томонидан амалга оширилишини наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига ёзиб қаерда ва нима мақсадда ерга улагич олиниши кераклиги қайд қилиниши шарт.
5.5.6. Электр ускуналарнинг ерга улагич ўрнатиш хавфли ёки ўрнатишнинг иложи бўлмаган конструкцияларида (масалан, айрим тақсимловчи яшикларда, комплект тақсимловчи электр ускуналарининг айрим типларида, фазалари вертикал жойлашган тақсимловчи шчитларда) иш жойини тайёрлашда ерга улагични қўймасдан ажратгич пичоқларига диэлектрик қўлқоп кийгизиш ёки коммутацион аппаратларининг контактлари орасига изоляцион накладка қўйиш мумкин.
5.5.7. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида ерга улагични қўйиш ва олиш III группага эга бўлган бир навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимига рухсат этилади.
5.5.8. 1000 В ва ундан юқори кучланишли электр ускуналарида:
Кўчма ерга улагичларни ўрнатишни икки киши бажариши шарт: бири IV группали (навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан), бошқаси III группали; III группали ишчи таъмирлаш ходимларидан бўлиши мумкин, истеъмолчилар уламасига ерга улагични ўрнатиш истеъмолчи ходимлари қатнашувида бажарилади. Узоқда жойлашган подстанцилларда маъмурий техник ходимларнинг ёки дисиетчернинг рухсати билан асосий схемаларда ерга улагични урнатишда иккинчи ходим сифатида III группали истеъмолчи ходими ишлашига рухсат берилади;
ерга улагич пичоқларини IV группага эга бўлган навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан бир киши улаши мумкин;
ерга улагич пичоқларини ўчириш ва кўчма ерга улагични олишни навбатчи ёки тезкор-таъмирлаш ходимларидан III группага эга бўлган бир киши бажариши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |