Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


ГЕНЕРАТОРЛАРНИ ВОДОРОД СОВУТГИЧИНИНГ ГАЗ-МОЙ СИСТЕМАСИ. ЭЛЕКТРОЛИЗ УСКУНАЛАР


Download 1.31 Mb.
bet35/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

ГЕНЕРАТОРЛАРНИ ВОДОРОД СОВУТГИЧИНИНГ ГАЗ-МОЙ СИСТЕМАСИ. ЭЛЕКТРОЛИЗ УСКУНАЛАР

8.1. Генераторларнинг газ-мой системасига хизмат кўрсатишда хавфли портловчи газ аралашмаси ҳосил бўлишини олдини олиш зарурки, бунинг учун қуйидагиларга йўл қўймаслик керак:
- генератор корпуси ичидаги водород моддасида кислород миқдори 1,2 фоиздан кўп ошмаслиги, пўкакли беркитгичда, пуфловчи бочкада ва мой тозалагич ускунасининг водород ажратгич бакида кислород миқдори эса 2 фоиздан кўп бўлмаслиги;
- генераторнинг ток ўтказувчи қисмида водород миқдори 1 фоиздан кўп, подшипниклар картерида эса 2 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.
Мой жойлашган бакда водород умуман бўлмаслиги шарт.
8.2. Генератордан водород ёки ҳавони инерт гази билан сиқиб чиқариш керак. Батамом сиқиб чиқарилган газларни машинадан чиқиш жойидаги қолган миқдори қуйидагича белгиланади:
- ҳаво сиқиб чиқарилганда қолган карбонад ангидрид гази миқдори 85 фоиз ва водород сиқиб чиқарилганда 95 фоизни ташкил қилиши керак;
- ҳаво ва водород сиқиб чиқарилганда қолган азот миқдори 97 фоизни ташкил қилиши керак.
- ҳаво ёки водород инерт гази билан генератордан тўла сиқиб чиқарилганлигини газни таҳлил қилиш билан тасдиқланади.
8.3. Генераторлар ва газ-мой системаси аппаратларининг корпусларини очишдан олдин водород инерт гази билан, инерт гази эса ҳаво билан сиқиб чиқарилиши шарт. Ён томон шчитларини, туйнукларни ва бошқа жойларни очишга фақат карбонад ангидрид гази йўқлиги ёки (азот сиқиб чиқарилганда) ҳавода кислород моддасини етарлилиги (умумий ҳажмнинг 20 фоизидан кўплиги) аниқлангандан кейин рухсат берилади.
8.4. Корпусидан водородини сиқиб чиқармасдан, тўхтатилган синхрон компенсаторни контакт ҳалқалари камерасини очишдан илгари, ушбу камерага инерт гази бермай туриб компенсатор корпусидан уни ажратиб турувчи очиб-ёпувчи ускунанинг зич ёпилишини текшириш зарур.
Камерадаги водородни инерт гази билан сиқиб чиқариб юборилгандан кейин (кейинчалик ҳаво билан ҳам сиқиб чиқармасдан), газни таҳлил қилгандан сўнг иш бошлаш мумкин.
8.5. Газ-мой системаси ускуналари ва қувурларни таъмирлашга чиқарилганда қувурлар ажратилиши ёки таъмирланаётган тармоқда водород ёки инерт гази зич ёпилмайдиган очиб-ёпувчи ускунадан ўтишини олдини олиш мақсадида задвижкалар қўйилиши шарт.
8.6. Таркибида водород бўлган газ-мой системасидан 10 метрдан кам узоқликда, очиқ ўт ёқиш билан бажариладиган ишлар (электр кавшарлаш, газ билан кавшарлаш ва бошқа ишлар) наряд билан бажарилиши, бунинг устига наряднинг «Алоҳида кўрсатмалар» сатрига ишни хавфсиз олиб боришни таъминловчи қўшимча тадбирлар қайд қилиниши (тўсиқ қўйиш, бино ҳавосида водород йўқлигини текшириш ва бошқалар) шарт.
Водород билан тўлдирилган генератор корпусларида, қувурларида ва газ-мой аппаратлари системасида ўт ёқиш билан бажариладиган ишларни бажариш ман қилинади.
Генераторлар ва газ-мой системаси ускуналари яқинида «Водород. Хавфли ёнувчи!» деган шиорлар осилган бўлиши шарт.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling