Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Компрессор-Сигнал ускуналарини эксплуатация қилипш III группага эга бўлган ходимларга рухсат этилади. 17.2.12


Download 1.31 Mb.
bet66/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

17.2.11. Компрессор-Сигнал ускуналарини эксплуатация қилипш III группага эга бўлган ходимларга рухсат этилади.
17.2.12. Компрессор-Сигнал ускуналаридаги ҳамма ишлар ускунани ўчириб, кучланиш олингандан кейин фармойиш билан бажарилиши мумкин.
17.2.13. Компрессор-Сигнал ускуналарини қуритиш ва автоматика блокларини олди, орқа ва ён томонидаги панелларни олиб иш бошлашга, ускунадан кучланиш олингандан сўнг 15 минут кейин рухсат этилади.
Қуритиш ва автоматика блоклари олдидаги ҳамма ишларда резинкали диэлектрик гиламчадан фойдаланиш зарур.
17.2.14. Кабел алоқа тармоқларида узоқдан бошқариладиган навбатчисиз кучайтиргич пупктларнинг ўзгармас ва ўзгарувчан ток манбалари қуйидаги ишларни бажаришда ўчирилади:
- кабелларни бошқа ерга кўчириш, алмаштириш ва янгисини осишда;
- бузилган телефон алоқа тармоғини таъмирлашда;
- кабел параметрларини ўлчашда.
17.2.15. Навбатчисиз кучайтиргич пунктларини узоқдан бошқарув манбаи, диспетчсрлик ва технологик бошқарув воситалари хизмати навбатчисининг навбатчиси бўлган кучайтиргич пункти бошлиғи ёки навбатчи номига берилган талабномасига асосан ўчирилади. Талабномада кабел номи, иш жойи характери ва участкаси, ишни бошлаш ва тугатиш вақти, узоқдан бошқарув манбаи тури, иш раҳбарининг фамилияси кўрсатилади.
17.2.16. Навбатчисиз кучайтиргич пунктининг узоқдан бошқарув манбаи, навбатчиси бўлган кучайтиргич пунктb бошлиғи ёки навбатчиси томонидан унга жавобгар вакил рухсати билан кучайтиргич пункт манбаъидан ўчирилади.
Узоқдан бошқарув манбаини ўчирган калита ва кнопкаларга «Уланмасин! Тармоқда иш бажарилмоқда» деган шиор осилиши шарт.
Узоқдан бошқарув манбаи занжирида аппаратура конструкциясига қараб, ушбу тармоқда тааллуқли дужка (сим қопқаси), сақлагич ёки бошқа элементлар (бўлаклар) олиб узилиш жойлари ҳосил қилиш керак. Бу ишларни бажаришда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур.
17.2.17. Узоқдан бошқарув манбаини ўчириш билан бирга кабелдан телебошқарув ва сигнализация ускуналарига берилаётган кучланиш ҳам олиниши ва уларнинг платасига «Уланмасин! Тармоқда иш бажарилмокда» деган шиор осилиши зарур.
17.2.18. Навбатчисиз кучайтиргич пунктларида иш бажаришга рухсат олингандан кейин иш раҳбари таъмирлаш учун мўлжалланган кабелни аниқлаши, унда кучланиш йўқлигини текшириши ва электр зарядини олиши керак. Бу ишлар ҳимоя кўзойнаги ва диэлектрик қўлқопдан фойдаланиб бажарилиши зарур.
17.2.19. Навбатчисиз кучайтиргич пунктларидаги кабелларда хавфсиз ишлашни таъминлаш учун узоқдан бошқарув манбаидан келаётган занжирда қўшимча узилиш жойларини ташкил қилиш керак. Симметрик кабелни узоқдан бошқарув манбаидан кўзга кўринарли ажрим ҳосил қилиб, ўчириш учун, бокслардан икки жуфтли вилка олиниши зарур.
Коаксиал жуфтлардан иборат кабелларда кўзга кўринарли ажрим ҳосил қилиш учун фильтр ва автотрансформатор оралиғидаги платадан тегишли дужкалар олиниши, симметрик жуфтларда эса, қўшимча устунларда жойлашган бокслардаги дужкалар ҳам олиниши керак. Олишга мўлжалланган дужка ва вилкаларни бир-биридан фарқли бўёқ билан ажралиб туришлари зарур.
17.2.20. Навбатчисиз кучайтиргич пунктларидаги кабелларда бригадани ишлашига ижозат бериш 17.2.19. банддаги тадбирлар бажарилгандан кейин иш раҳбари томонидан амалга оширилади.
Сўзлар билан огоҳлантириш ва ушбу огоҳлантиришиш ҳамма бригада аъзолари эшитганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилгандан кейингина синаш ускунасини юқори кучланишли томонидан ерга улагични олиб ташлаб ускунани 380/220 В кучланишли тармоқда улаши зарур.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling