Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


ДИСПЕТЧЕРЛИК ВА ТЕХНОЛОГИК БОШКАРУВ ВОСИТАЛАРИ


Download 1.31 Mb.
bet64/105
Sana04.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1327210
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

17. ДИСПЕТЧЕРЛИК ВА ТЕХНОЛОГИК БОШКАРУВ ВОСИТАЛАРИ
17.1. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
17.1.1. Кабель ва ҳаво алоқа тармоқларида энергетика корхоналарининг алоқа аппаратлари жойлашган залларида, кроссларда, алоқа радиоузелида ва хоналарида жойлашган диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ускуна ва қурилмаларида, ҳаво электр узатиш тармоқлари орқали ташкил қилинган алоқа қурилмаларида, юқори частотали алоқа, реле ҳимояси ва телемеханика ускуналарида, саноат телевиденияси ва хисоблаш ускуналарида бажариладиган ишларда ушбу бобдаги қоидаларга риоя қилиш шарт.
17.1.2. Иш раҳбари 4.11.1.-бандда эслатилган ҳамда қуйидаги иш шароитларида тайинланиши зарур;
- ҳаво электр узатиш тармоқларини қўриқ майдонларида механизм ва юк кўтариш машиналари ёрдами­да бажариладиган ишларда;
- кучланиш остида бўлган ҳаво электр узатиш тар­моқларини ҳимоя зоналарида ҳамма турдаги устунларни ўрнатиш, олиб ташлаш ва симларни (троссларни) алмаштириш ҳамда бошқа ҳаво электр узатиш тармоклари билан, I классли радиоузатиш тармоғи фидери билан, темир ва катта йўллар билан, кемалар қатнови ташкил қилинган дарёлар билан кесишган жойларда иш бажаришда;
- ишлаб турган ҳаво электр узатиш тармоғи кучланишининг таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш зонасида ва аҳоли пунктларидан ўтган ҳаво алоқа тармоқларида симларни алмаштириш ва янгисини осишда;
- мачтали ўтиш ҳаво алоқа тармоқларини қуриш, тармоқ охири ва қайрилиш жойларидаги устунларни алмаштиришда;
- кабел алоқа тармоқларини синашда;
- навбатчисиз кучайтиргич пунктлари аппаратларидаги ишларда;
- ерга улагич пичоғини уланмаган алоқа тўлқинларини фильтрдан ўтказувчи қўйилмалардаги ишларда.
Фильтр қурилмалари ичини очмасдан бажариладиган ишлар бундан мустасно.
Наряд берувчига юқорида санаб ўтилган ишлардан ташқари бошқа ишларда ҳам иш раҳбари тайинлашга рухсат этилади.
17.1.3. Иш жойи тайёрлаш жараёнида ўчириш-ёқиш аппаратлари билан операция қилиш талаб қилинмаса, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ускуналарида иш раҳбари ёки таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишбошчи ишлашга ижозат берувчи шахс вазифасини ўриндошлик йўли билан бажаришига рухсат этилади. Бунда ишлашга ижозат берувчи сақлагичларни олиши ва бригада аъзолари билан биргаликда кўчма ерга улагичларни ўрнатиши мумкин.
17.1.4. Диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ускуналарида фармойиш билан ушбу Қоидани 4.11.14 - 4.11.21, 4.12.2, 4.12.3. - бандларида кўрсатилган ҳамда қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин:
- электр узатиш тармоғи кучланиши ва I классли радиоузатиш тармоғи фидери таъсир ўтказмайдиган узилган ҳаво алоқа тармоқлари ва кабел алоқа тармокларидаги ишлар;
- тақсимловчи ускуналарга ўрнатилган навбатчисиз кучайтиргич пунктлари ва юқори частотали алоқа аппаратларини, юқори частотали алоқа каналларини улаш ва элементларини созлаш ишларидан ташқари, диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари ускуналарини таъмирлаш, ўрнатиш ва созлаш ишлари.
17.1.5. 750 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи яқинидаги ва ушбу тармоқ билан кесишган жойлардаги кабел ва ҳаво алоқа тармоқларида иш бажаришда «Алоқа ва радиоузатиш тармоқларини 750 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи билан яқинлашган ва кесишган участкаларида ходимларни, алоқа ва радиоузатиш ускуналарини ҳимоя қилиш бўйича вақтинчалик кўрсатма» талабларига риоя қилиш шарт.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling