Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини
– илова. ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ
Download 1.31 Mb.
|
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Изоҳ: 1.
3 – илова.
ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ХОДИМЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ГРУППАЛАРИ.
Изоҳ: 1. 18 ёшга тўлмаган шахсларга II группадан юқори группа беришга рухсат этилмайди. 2. I группа олиш учун ушбу электр ускуналар бўйича электр хавфсизлигидан йўриқнома олиши ва уни йўриқномаларни рўйхатга олиш журналида қайд қилиш кифоя, I группали ишчиларга гувоҳнома бериш талаб қилинмайди. 3. II-V группа олиш учун ходим қуйидагиларни билиши шарт: - электр ускуналаридаги ишлар билан боғлиқ бўлган хавф-хатар тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиши; - ушбу ва бошқа хавфсизлик қоидаларини ишга тегишли ҳажмда амалда қўллай билиши; - электр ускуналарининг жиҳозлари ва тузилишларини билиши; - бахтсиэ ҳодисзлар содир бўлганда жабрланувчига амалий биринчи ёрдам беришни, шунингдек юракни ташқаридан массаж қилиш ва сунъий нафас олдиришни билиши зарур. Бундан ташқари, IV, V группа олиш учун электр ускуналар жойлашишини ва ишни хавфсиз ташкил қилишини билиши зарур. V группа олиш учун бундан ташқари яна хавфсизлик қоидасида қайд қилинган ҳар бир банд талаби қандай сабабдан келиб чиққанини аниқ билиши шарт. Ушбу талаблар минимал ҳисобланади. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling