Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


Download 1.31 Mb.
bet76/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

23.1.10. Эксплуатация қилувчи корхона ишни бата­мом тамом бўлганлиги тўғрисидаги хабарни олганидан сўнг, ишлашга ижозат берувчи томонидан қўйилган ерга улагичлар, тўсиқлар, хавфсизлик белгиларини (шиорларини) олиб, электр ускунасини тармоққа улаш ҳуқуқига эгадир.
23.1.11. Қурилиш-монтаж ташкилоти ўз ходимига берилган ҳуқукдарга ва электр хавфсизлиги бўйича малака группасига мос эканлигига, иш шароити ва муддатининг бажарилишига, иш жараёнида қурилиш-монтаж ташкилоти ходимларшшнг хавфсизлик чораларини бажаришларига ва ишлашга ижозат берувчининг йўл-йўриқ бериши пайтидаги кўрсатмаларини бажарилишига жавоб беради.
23.2. ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯ ВА ПОДСТАНЦИЯ ЭЛЕКТР
УСКУНАЛАРИДА ИШЛА1ПГА ИЖОЗАТ БЕРИШ
23.2.1. Қурилиш-монтаж ташкилотлари ишлаши учун ажратилган майдон ходимларни ишлаб турган электр ускуналари қисмига киришига қарши яхлит ёки сетка тўсиқшлар билан ўралган бўлиши зарур.
23.2.2. Қурилиш-монтаж ташкилотларини ходимлари, машина ва механизмларини ўтишлари учун ажратилган йўл ва йўлкалар ишлаб турган электр ускуналари территория ёки биноларини кесиб ўтмаслиги зарур.
Қурилиш-монтаж ташкилотлари учун ажратилган майдонга қатнайдиган йўл ишлаб турган тақсимловчи электр ускуналари ёки бинолари орқали ўтса, ушбу майдондан одамлар, машина ва механизмларни олиб ўтишни тақсимловчи электр ускуналарини якка ўзи назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлган эксплуатация қилувчи корхонанинг вакили қурилиш-монтаж ташкилоти ходимларини иш майдонигача кузатиб кириши ёки иш майдонидан кузатиб чиқариши шарт.
23.2.3. Агар қурилиш-монтаж ташкилоти учун ажратилган майдон тўсилмаган бўлса, у ердаги ишлар III группага эга бўлган эксплуатация корхонаси вакили-назоратчисининг назорати остида бажарилиши ва бу ҳақда нарядда қайд қилиниши зарур. Бундай ҳолларда эксплуатация қилувчи корхона вакили қурилиш-монтаж ташкилоти бригадасининг ишлашига ижозатни ҳар куни бериши шарт.
Созлаш ишлари олиб боришда назоратчи тайинланмайди. Қурилиш-монтаж ташкилоти ходимлари бу ишларни хизмат сафаридаги ходим сифатида бажаришлари мумкин.
23.2.4. Назоратчи қурилиш-монтаж ташкилотининг жавобгар иш бажарувчиси билан бир қаторда вақтинчалик тўсиқларнинг, огоҳлантириш шиорларининг бутлигига ва бригада аъзолари томонидан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларгача бўлган хавфсиз масофа сақланиб турилишига жавоб беради.
23.2.5. Эксплуатация қилувчи корхона қурилиш-монтаж ташкилоти ходимларининг ишлашига ижозат берилган жойга кучланиш берилишига йўл қўймасликка жавоб беради.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling