Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


кВ ва ундан паст кучланишли тақсимловчи электр ускуналарида Кўчма металл нарвонларни қўллаш ман қилинади. 19.14


Download 1.31 Mb.
bet73/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

19.13. 220 кВ ва ундан паст кучланишли тақсимловчи электр ускуналарида Кўчма металл нарвонларни қўллаш ман қилинади.
19.14. 330 кВ ва ундан юқори кучланишли очиқ тақсимловчи Электр ускуналарида Кўчма металл нарвонларни қўллаш қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда рухсат этилади:
- нарвон горизонтал ҳолатда ишбошчини, навбатчини ёки IV группага эга бўлган тезкор-таъмирлаш ходимини узлуксиз назорати остида бир жойдан иккинчи жойга олиб борилиши;
- ишлаб турган электр ускуналарини таъсири остида нарвонда ҳосил бўлган кучланишни йўқотиш мақсадида нарвонга ерга тегиб турувчи металл занжир маҳкамлаб осиб қўйилиши зарур.
20. ҲАВОЗА, СЎРИ, КОНСТРУКЦИЯ ВА УСКУНАЛАРГА К¡ТАРИЛИБ БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР
20.1. Конструкция, уступ ва ҳоказоларга ҳимоя камарини маҳкамлаб ишлашни иложи бўлмаган ҳолларда, конструкдиялар ва устун деталлари ва ҳ.к. орқали ўраб ўтказилган страховка арқонидан фойдаланиш зарур. Бу ишларни икки ходим бажариши, уларнинг бири страховка арқонини секин, керак бўлганда бўшатиши ёки тортиши керак.
20.2. Ҳарвозалар «Асбоб ва мосламалар билан ишлашда хавфсизлик қоидалари»-га асосан ясалиши зарур.
20.3. Ҳарвозалар, сўрилар ва осма кажавалар тўшамаси ердан ёки томдан 1,3 метр ва ундан юқорида ўрнатилган бўлса, панжара билан ўралган бўлиши шарт.
Панжара билан ўралган ва тўшамали ҳавоза ва сўрилар ўрнатишни иложи топилмаса ёки умуман мақсадга мувофиқ бўлмаса, ҳамда ускуналар устида иш олиб борганда, ҳар бир иш учун хавфсизлик чоралари технологик карта, иш бажариш лойиҳаси ёки бошқа ҳужжатлар билан аниқланади.
20.4. Тагида кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлар жойлашган конструкцияларда ишланганда таъмирлаш мосламалари ва асбобларни тушиб кетмаслиги учун уларни боғлаб қўйиш талаб қилинади.
20.5. Электр ва газ пайвандчилар металл занжирлардан қилинган осма ҳимоя камаридан фойдаланиши зарур.
Агар иш жойи ва унга келадиган йўл атрофи тўсиқлар билан ўралмаган кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмлар тепасида жойлашган бўлса, ҳамда юқорида ишлаётган ходимнинг ҳимоя камарини осма металл занжири ходим эгилган пайтда занжир билан ток ўтказувчи қисм орасидаги масофа 3.1.-жадвалдаги масофадан кам бўлса, иш ток ўтказувчи қисмлардан кучланишни олингандан кейингина бажарилиши керак.
20.6. Конструция ёки ускуналар юқорисига деталларни кети тугамайдиган арқон ёки чийратма ип ёрдамида чиқариб берилиши шарт. Пастда турган ишчи арқонни тебраниб кетишини ва ток ўтказувчи қисмга яқинланишини олдини олиш учун уни ушлаб туриши зарур.
20.7. Пештоқлар, конструкциялар, устунлар ва ҳоказоларда ишлаётган ходимлар ишга ҳалақит бермайдиган кийимлардан фойдаланишлари керак.
Шахсий асбоблар махсус сумкада сақланиши шарт.
20.8. Кўприкли кран аравачасида туриб машина зали ва қозонхона шифтларидаги ёритиш арматураларида олиб бориладиган ишлар икки навбатчи ходим ёки наряд билан таъмирлаш ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим.
Ходимнинг бири ишлаётган ишчининг яқинида туриб, унинг техника хавфсизлиги қоидаларига етарлича риоя қилиб ишлашини кузатиб туриши зарур.
Аравачага вақтинчалик ҳавоза, нарвон ва ҳоказолар ўрнатиш ман қилинади. Аравача ичида бевосита тўшама устида туриб ёки доимий ўрнатилган сўрида туриб ишлаш лозим.
Аравачага кўтарилишдан олдин кўприк кран контакт симидан (троллей симидан) кучланиш олиб қўйилиши зарур. Иш жараёнида ҳимоя камаридан фойдаланиш лозим.
Кўприк кранини ёки аравачани фақат ишбошчининг буйруғи билан кран ҳайдовчиси юргизиши керак. Кўприк крани ҳаракати жараёнида ишчилар кранчи кабинасида ёки кўприк тўшамасида туришлари зарур. Ишчилар аравачада турган пайтларида кўприк кранини ва аравачани бир жойдан иккинчи жойга юргизиш ман қилинади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling