Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


БРИГАДАЛАР БИЛАН ВАҚТИНЧАЛИК ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ


Download 1.31 Mb.
bet70/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

17.7. БРИГАДАЛАР БИЛАН ВАҚТИНЧАЛИК ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ
17.7.1. Кўчма юқори частотали алоқа воситалари ускуналарини ўрнатиш ва йиғиштириб олиш 2-кишидан кам бўлмаган бригада аъзолари томонидан амалга оширилади. Бунда бири IV группага, бошқаси эса III группага эга бўлиши шарт.
17.7.2. Антенна 110 кВ кучланишгача бўлган ҳаво электр узатиш тармоқлари ускуналаридаги пастки симдан камида 3 метр масофада, 154 ва 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларидаги пастки симдан эса 4 м масофада маҳкамланиши зарур. Антенна симларини осилиши ҳаво электр узатиш симларини осилишидан бўшроқ бўлиши керак.
17.7.3. Антеннани осишдан олдин пост билан биргаликда антенна ғалтаги 1-1,5 м баландликда устунга маҳкамланиб, ерга улаб қўйилиши зарур.
Антенна симини постга кирадиган учи ушбу пост ичидаги дроссел орқали ҳамда дроссел билан параллел уланган ерга улагич пичоғи орқали ерга уланиши зарур. Дроссел билан параллел 1 кВ кучланишли разрядник уланиши шарт.
Антеннани аста-секин силкитмасдан тортиш зарур.
17.7.4. Антеннани кўтариш ва тушириш жараёнида икки устун оралиғи ўртасидаги трассани четида турган бир ходим антенна симини кучланиш остидаги ҳаво электр узатиш тармоғи симига 17.7.2.-бандда кўрсатилган масофадан кам масофага яқинлашмаслигини назорат қилиб туриши зарур. Кўтарилаётган антенна сими тагида туриш ман қилинади.
17.7.5. Антеннани туширишдан аввал уни ерга улагич пичоғи ёки кўчма ерга улагич ёрдамида ерга улаш зарур.
17.8. ДИСПЕТЧЕРЛИК ВА ТЕХНОЛОГИК БОШҚРУВ
ВОСИТАЛАРИНИ АППАРАТ ХОНАЛАРИ.
17.8.1. Электростанция ва подстанция электр ускуналарини аппарат хоналарига ўрнатилган алоқа ускуналарида ишлаш, уларни тармоққа улаш ва тармоқдан узиш ва шунингдек телефон алоқаси, радиотранслация аппаратларини таъмирлаш ишлари III группага эга бўлган бир ходим томонидан амалга оширилиши мумкин.
17.8.2. Ҳаво ва кабел алоқа тармоқлари уланган ва уларни улаш-синаш таянчлари, узоқдан бошқариладиган манба таянчлари, кучланишни автоматик бошқарув таянчи, ток тақсимлаш таянчи олдидаги ерга резинкали диэлектрик гиламча тўшалган ёки изоляцион тахтасупа қўуйилган бўлиши шарт.
17.8.3. Узоқдан бошқариладиган манбадан электр токи олаётган ускуналар ғилофларига улар кучланиш остида эканлигини огоҳлантирувчи ҳимоя белгилари бўёқ билан туширилган бўлиши шарт.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling