Ўзбекистон республикаси энергетика ва электрлаштириш вазирлиги электр ускуналарини


РАДИО ВА РАДИОРЕЛЕ АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИ


Download 1.31 Mb.
bet68/105
Sana05.10.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1692353
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   105
Bog'liq
Ekspluatatsiya havsizlik qoidalari

17.5. РАДИО ВА РАДИОРЕЛЕ АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИ
17.5.1. Транзистор ва микросхемалардан йиғилган радиоаппаратлардаги ишларни фармойиш билан бажаришга рухсат этилади. Иш жойида резинкали диэлектрик гиламча тўшалган ёки изоляцион тахта супа ўрнатилган бўлиши керак.
17.5.2. Манбаи 42-Вольт кучланишгача бўлган транзистор ва микросхемалардан йиғилган радиоаппаратларда умуман таъмирлаш ишларини бажариш ҳуқуқисиз аппаратурадаги ишларни бажариш ва радиоаппаратурага хизмат кўрсатиш III группага эга бўлган бир ишчига рухсат этилади.
17.5.3. Частотаси 60 кГц—300 ГГц оралиғида бўлган электромагнит майдонида бажариладиган ишларда ГОСТ 12.1.006-84 талаблари бажарилиши шарт.
17.5.4. Юқори частотали аппаратларни созлаш ва синаш жараёнида электр токидан шикастланишга қарши ва ортиқча электромагнит майдони нурланишидан сақланиш учун ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур.
Ушбу ишларни бажариш жараёнида қўлланиладиган ҳимоя кўзойнагида металлаштирилган юпқа қатлам билан қопланган (масалан, ОРЗ-5 туридаги) ойнак бўлиши керак.
17.5.5. Носозликларни бартараф қилиш, схемаларга ўзгартиришлар киритиш, антенна-фидер ускуналарини йиғиш ва бўлакларга бўлиш ишлари ускунадан кучланиш олиб ташлангандан кейингина бажарилиши керак.
Қуйидагилар ман қилинади:
- қўлни ёки баданни бошқа жойларини исиши (иссиқлик эффекти) билан электромагнит нурланишларини аниқлаш;
- энергия оқимининг зичлиги рухсат этилганидан юқори бўлган нурланиш майдонида ходимларнинг ҳимоя воситаларисиз бўлиши;
- электромагнит нурланиш манбаини экранларини бузиш;
- очиқ ишлаётган антенна-фидер ускуналари олдида туриш.
17.5.6. Минора ва мачталарга ўрнатилган ташқи антенна-фидер ускуналаридаги монтаж ва профилактика ишлари IV ва III группага эга бўлган ходимлардан иборат бригада аъзолари билан бажарилиши зарур. Иш бошлашдан олдин юқори частотали аппаратура ўчирилиши шарт.
17.5.7. Антенна-мачта иншоотларида иш бажарганда қуйидаги талабларни бажариш талаб қилинади:
- иншоотга кўтарилаётган ишчида юқорида ишлаш рухсатномаси бўлиши;
- иш бошлашдан олдин сигнал чироқлари, антенна иситгичи ўчирилган бўлиши ва «Уламанг! Одамлар ишламоқда» деган шиор осилиши керак;
- мачтадаги электр сигнал чироқлари лампаларини алмаштириш жараёнида ушбу Қоиданинг 14.7.1-14.7.2.-бандлари талабларига риоя қилиш зарур.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling