В1 43-61см. Оч кулранг, ости сарғиш, янги, енгил қумоқ, сочилувчан, кучсиз зичлашган, оз миқдорда жониворлар билан ишланган, майда томирли, оз миқдорда темир оксиди, ўтиш ранги, механик таркиби орқали аста-секин.
В2 61-100см. Оч сарғиш, кучсиз намланган, боғланган қум, сочилувчан, юмшоқ, оз миқдорда жониворлар изи, кўп миқдорда узун майда ва йирик томирлар, ўтиши кескин ранги, янги яралмаси орқали.
С 100-125см. Оч кулранг, кучсиз намланган, тош-шағал аралаш қум, ости йирик тош.
Қуйида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Ким Пен Хва массиви КМ-7 бўйича дала тадқиқотларида олинган тупроқ кесмаларининг марфалогик таҳлили келтирилади.
Кесма-1
22.04.2012 йил.
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Ким Пен Хва массиви КМ-7.
Тупроқ номи; Янгидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқ. Чирчиқ дарёсининг аллювиал ётқизиқларида таркиб топган I-II соҳил усти террасаси.Тупроқ юзаси қуруқ, тўқ кулранг, кучсиз ва ўртача шўрланган, бегона ўтлар билан ифлосланган, ўсимликлар илдизи қолдиқлари, кузина, одувончик-қоқи ўт.
Аҳ 0-21см. Тўқ кулранг, қўриқ, ости-янги, оғир қумоқ, кам зичлашган, кам миқдорда илдизлар, ўрта кесакли, майда шағал ва шртача ўлчамдаги тошлар, жониворлар билан кам ишланган, кейинги қатламга ўтиши тузилиши бўйича аниқ.
Аҳо 21-41см. Тўқ кулранг, янги ва кам намланган, ўрта қумоқ, майда кесакли, ўртача зичлашган, кам миқдорда майда илдизлар, кучсиз қўнғир доғлар, майда дарахт томирлари, кам миқдорда карбонатларнинг оқиш доғлари, майда чиғаноқлар тўплами учрайди, ўтиш ранги орқали аниқ.
В1 41-52см. Зангсимон тўқ кулранг, кам намланган, қумлоқ, қумлари билан, структуросиз, қизғиш-қўнғир доғлари кўп миқдорда, кучсиз зичлашган, ярим чириган илдизлар учрайди, ўтиш ранги ва тузилиши орқали аниқ.
В2/С 52-65см. Кулсимон оқиш-кўкимтир зангли қўнғир доғлари билан, кучли намланган, ости ҳўл, қумлоқ, кучсиз зичлашган, карбанатларнинг оқиш доғлари, кам миқдорда майда илдизлар, айрим шағаллар, остида шағаллар кўп миқдорда, грунт сувлари кўтарилган. Грунт сувлари чиқурлиги 65см дан, кучсиз минераллашган.
Тупроқ пайдо қилувчи она жинс-аллювиал ётқизиқлар.
Намуна олинган қатламлар чуқурлиги; 0-21, 21-41, 41-52, 52-65см
Кесма-2
Do'stlaringiz bilan baham: |