Ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси


Download 0.56 Mb.
bet43/45
Sana30.08.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1671527
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
жонибек хисобот

В2 60-75см. Қизғиш доғлари билан қорамтир (кўмир) ранг, кучсиз намланган, енгил лой, кучли зичлашган, майда томирли, оз миқдорда жониворлар изи, оз миқдорда темир оксиди, кўп миқдорда марганец оксиди, ўтиши ранги, зичлиги, механик таркиби, янги яралмаси орқали кескин.
С1 75-90см. Оз миқдорда қизғиш доғлари билан қорамтир, кучсиз намланган, енгил қумоқ- ўрта қумоқга яқин, ўртача зичлашган, темир оксидлари оз, марганец оксидлари кўп миқдорда, ўтиши-ранги, янги яралмаси, механик таркиби, зичлиги бўйича кескин.
С2 90-135см. Қизғиш доғлари билан оч сариқ, кучсиз намланган, енгил қумоқ-қумлоқга яқин, кучсиз зичлашган,майда ковакчали, сезиларли миқдорда темир оксиди
5. Чирчиқ-Оҳангарон хавзасида тупроқларининг умумий кимёвий, айрим физик-кимёвий таснифи






5.1. Тупроқларнинг асосий кимёвий элементлари таснифи

Тадқиқотлар давомида Чирчиқ - Оҳангарон ҳавзасида тарқалган суғориладиган бўз, суғориладиган ўтлоқи, суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи, суғориладиган типик бўз, лалми ва суғориладиган тўқ тусли бўз ҳамда тоғ жигарранг тупроқларининг агрокимёвий кўрсаткичлари ўрганилди (4-жадвал). Ўрганилган ҳудуд тупроқлари орасида суғориладиган ўтлоқи тупроқлар гумус миқдорининг энг юқорилиги билан характерланади. Унинг энг катта қисми юқориги ҳайдалма қатламга тўғри келиб 1,965-1,325 % ни ташкил этди, ҳайдов ости қатдламида эса бу кўрсаткичнинг бироз камайганлиги кузатилди ва 1,839-0,535 % атрофида бўлди. Қуйи қатламлар томон гумус миқдорининг кескин камайиши кузатилди ва бу кўрсаткич 0,334-0,281 % га тенг бўлди. Гумус миқдорига боғлиқ равишда тупроқдаги озуқа элементлари миқдорининг ҳам юқоридан пастки қатламлар томон камайиб бориши кузатилди.




4-жадвал

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling