Ўзбекистон республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қЎмитаси


Download 0.56 Mb.
bet40/45
Sana30.08.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1671527
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
жонибек хисобот

Кесма-3
07.07.2012 йил.
Тошкент вилояти Бўка тумани Ачамайли массиви КМ- .
Тупроқ номи: Қадимдан суғориладиган ўтлоқи тупроқ, оғир қумоқли аллювиал ётқизиқларда таркиб топган.
Пункт (жойи) Ачамайли фермерлар уюшмаси, Ахмат ота фермер хўжалиги.
Ландшафт (геоморфология); Гижиген дарёсининг II-қайир (соҳил) террасаси, аллювиал ётқизиқлардан иборат.
Рельефга нисбатан жойлашиши: текис жойда нишаблик 0-1-20 .
Ўсимлиги: кузги буғдой, ўриб олинган.
Микрорельеф, тупроқ юзаси: қуруқ, майда нишабли эгатлар, сомон қолдиқлари, тўқ кулранг, карбонатлар чуқурлиги-42см дан, кесма чуқурлиги-105см, ер ости сувлари-1,5-2метрда жойлашган.
Тупроқ хосил қилувчи она жинс-аллювиал ётқизиқлар.
Аҳ 0-30см. Тўқ кулранг, қуруқ, ости янги, оғир қумоқ, кучсиз змчлашган, майда кесакли ва кесакчалар, илдизлар кўп миқдорда асосан юқори қисмида, пастки қисмида майда ёриқлар, жониворлар билан яхши ишланган, ўтиши ранги, тузилиши бўйича аста-секин.
Аҳо 30-42см. Сарғиш кулранг, янги, оғир қумоқ, ўртача зичлашган, майин кесакчали, майин ғовакли, жониворлар билан ўртача ишланган, ўтиши ранги, янги яралмаси орқали сезиларли.
В1 42-55см. Оч қўнғирсимон оқиш тусли кулранг, янги, оғир қумоқ, ўртача зичланган, майин ғовакли, зангсимон-оқиш доғлар, оз миқдорда жониворлар изи ва корбанатлар конкрециялари, ўтиши ранги орқали аниқ.
В2 55-78см. Сарғиш қўнғир, кучсиз намланган, енгил қумоқ, қумлоқга яқин, мустахкам бўлмаган кесакчали, оқиш ва зангсимон доғлар, оз миқдорда жониворлвр изи, кам илдизли, ўтиши ранги, механик таркиби бўйича аниқ.
С 78-105см. Зангсимон қўнғир, кучсиз намланган, усти қумли-қумоқ, зичланмаган, структурасиз, зангли қўнғир доғлар, остида силлиқланган шағал, энг ости қум, намлик ортиб боради.
Намуна олиган чуқурлик; 0-30, 30-42, 42-55, 55-78, 78-105см.



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling