Ўзбекистон республикаси фанлар академияси абу райҳон беруний номидаги шарқшунослик институти


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/23
Sana19.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1603599
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
amir temur saltanatida millij davlatchilikning rivozhlanishi

маъмурий тизими” деб номланган. Ушбу бобнинг биринчи қисмида “Амир 
Темур салтанатининг марказий ва маҳаллий бошқарув тизими” таҳлил 
этилган.
Бу масала ҳали фанда алоҳида мавзу сифатида таҳлил этилмаган бўлса-
да, олимлар ўз асарларида муаммога қисқача тўхталиб ўтганлар
69
.
Азамат Зиё Амир Темур даврида бошқарув икки идора - даргоҳ ва 
девонларга (вазирликларга) бўлинганлиги, уларнинг вазифалари, «сохта 
хон»лар Суюрғатмиш ва Маҳмудхон ҳақида фикр-мулоҳазалар билдириб 
ўтади. 
Амир Темур расман салтанатни ўзи ва аввало Суюрғатмиш, 
кейинчалик Маҳмудхон каби хонлар билан бошқарган, уларнинг номи билан 
биргаликда тангалар зарб қилган бўлса ҳам амалда барча ҳокимият унинг 
қўлида тўпланган эди. У чекланмаган ҳокимиятга эга бўлиб, амр-фармонлари 
сўзсиз ижро этилган.
69
Жан – Поль Ру. Тамерлан ... – С.229-254; Аҳмедов Б.А. Амир Темурнинг давлатни идора қилиш сиёсати... 
– Б 5-22; Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи ... – Б.171-189; Фрагнер Берт. Амир Темурнинг маъмурий 
ислоҳотлари ва уларнинг Ўрта Осиё, Эрон ва Ҳиндистон давлат идораларига таъсири // Амир Темур ва 
унинг жаҳон тарихида тутган ўрни: Халқаро конференция материаллари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – 
Б.13-15; Прицак Омелиан. Амир Темур салтанатининг тузилиши // Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида 
тутган ўрни: Халқаро конференция материаллари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996 ва бошқалар.


27 
Амир Темур йигирма етти давлатни ўз ичига олган салтанатни етти 
вазирлар ёрдамида бошқарган
70
. Улардан тўрт вазир олий даргоҳ ишларини 
юритса, учта вазир вилоятлар ишлари билан машғул бўлган. Вазирлар 
девонбегига бўйсунганлар ва бу олий ташкилот олий девон дейилган. Унга 
девонбеги бошчилик қилган
71

Беатрис Манц Амир Темур бош маҳкамаси девони аъло ва девони 
бузургдан ташкил топганлиги, бу икки девон параллел равишда Амир Темур 
марказий бошқарувида мавжуд бўлганлиги, девони аъло фуқаролик ишлари 
бўйича форсий анъаналар билан бошқарилгани ҳақида фикр-мулоҳазалар 
билдирилган
72
. У девони бузург олий табақа зодагонлар ҳисобланмиш 
чиғатой амирлари ва шоҳ хонадони аъзолари масалалари билан 
шуғулланадиган олий трибунал суд эканлигини айтиб ўтган
73

Амир Темур салтанатни тўрт улусга бўлиб, уларга ўз ўғил ва 
набираларини ҳукмдор этиб тайинлаган. 
Амир 
Темур 
давлатни 
маҳаллий 
маъмурий 
ҳудудларни 
ташкиллаштиришда мамлакатни улус, вилоят ва туманларга бўлган. 
Шунингдек, вилоят ва туманларга ҳам асосан темурий шаҳзодалар ҳамда 
ҳарбий лашкарбошилар раҳбарлик қилган.
Амир Темур вилоят, туманларга кўпинча мамлакат ҳаётида катта ўрин 
тутган олимлар, жангларда синалган, жасорат кўрсатган ҳарбийларни 
бошлиқ этиб тайинлаган. Ҳарбий зодагонларнинг давлат бошқарувида 
иштирок этиши ўрта асрларнинг ҳарбий феодализм босқичига ўтилганини 
кўрсатади. Бунда ҳарбий ва фуқаролик ҳокимияти уйғунлиги яратилган, деб 
ҳисоблаш мумкин.
Амир Темур жангларда, давлат ишларида тобланган, садоқатли, 
тадбиркор, олим кишиларни ўз ўғилларига маслаҳатчи қилиб тайинлаган ва 
улар орқали маъмурий ҳудудларда бошқарувнинг холисликни таъминлашга 
интилган.
Салтанат бошқарувида ташкил этилган давлат ноҳия-округларга, 
ўнмингликлар-туманларга, мингликлар-ҳазора, юзликлар-сада ва ўнликлар-
даҳаларга бўлинган. Бундан кўриниб турибдики, маҳаллий бошқарувнинг 
ўнликлар тизими мавжуд бўлиб, унинг асосига белгиланган тартибда Амир 
Темур қўшини учун аскар етказиб бериш вазифаси қўйилган
74
.
Амир 
Темур 
даврида 
маҳаллий 
бошқариш 
ишлари 
яхши 
ташкиллаштирилган бўлиб, ҳар бир вилоят шаҳар, туманларнинг ўз ҳокими, 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling