Ўзбекистон республикаси фанлар академияси микробиология институти i-босқич таянч докторанти
Download 22.31 Kb.
|
1-chorak xisoboti Gulnora
- Bu sahifa navigatsiya:
- СПОРТЧИЛАР ОЗУҚАСИ УЧУН КОМПЛЕКС ПРОБИОТИКЛИ БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧА ЯРАТИШ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ МИКРОБИОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ I-босқич ТАЯНЧ ДОКТОРАНТИ АБДУЛАХАДОВА ГУЛНОРА ШЕРАЛИ ҚИЗИНИНГ СПОРТЧИЛАР ОЗУҚАСИ УЧУН КОМПЛЕКС ПРОБИОТИКЛИ БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧА ЯРАТИШ илмий ишининг 1-чорак хисоботи 03.00.04 – Микробиология ва вирусология Илмий раҳбар: б.ф.н. Зухритдинова Н.Ю. Тошкент 2022 Мақсад Терапевтик ва профилактик хусусиятга эга спортчилар учун сут ачитувчи бактериялар асосида пробиотикли биологик фаол қўшимча (БФҚ) яратиш. Долзарблиги Ўзбекистонда спортга миллий миқёсда катта эътибор қаратилмоқда, чунки жисмоний фаоллик тана саломатлигини мустаҳкамлашнинг кучли омилидир. Спорт туфайли чидамлилик ривожланади, тана чиниқиши ошади, ирода кучи тарбияланади. Барча ёшдаги спортчилар учун одатий истеъмолдан фарқли ўлароқ парҳез ва соғлом овқатланиш тартиби талаб қилинади. Тўғри овқатланиш - ҳар қандай спорт туридаги умумий муваффақиятнинг асосларидан биридир. Танани жисмоний такомиллаштиришга йўналтириш учун, организм "сифатли" энергия билан таъминланиши керак. Шу сабабли саломатлик ва юқори кўрсаткичларга эришиш учун катта аҳамиятга эга бўлган спортчилар учун ихтисослаштирилган янги экологик тоза, биологик фаол қўшимчарни яратиш ва ишлаб чиқиш илмий-амалий аҳамиятга эга. ўкув йили 1-чорак учун кўйилган вазифалар: Турли хил сут ачитувчи бактерияларни ажратиб олиш усулларини аниқлаш бўйича адабиётларни ўрганиш . Сут ачитувчи бактерияларни ажратиб олиш усулларини аниқлаш бўйича илмий адабиётларни, мамлакатимизда ва хорижий давлатларда чоп этилган илмий мақолаларни ўрганиш. Турли хил манбалардан сут ачитувчи бактерияларни ажратиб олиш ва идентификациялаш. Хулоса Сут ачитувчи бактерияларни ажратиб олиш усулларини аниқлаш бўйича илмий адабиётларни, мамлакатимизда ва хорижий давлатларда чоп этилган илмий мақолаларни ўрганилиб таҳлил қилинди. Турли хил манбалардан (мева, кефир пишлоқ, творог, бринза ва бошқа.) сут ачитувчи бактерияларни ажратиб олинди Идентификация қилинган култураларнинг натижалари қуйидагилар:
Илмий рахбар: б.ф.н. Зухритдинова Н.Ю. Таянч докторант: Абдулахадова Г.Ш. Download 22.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling