Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

бир жумла йўқ. «Ҳеч ким кўрмайдиган жойга олиб бориб ташланг» 
деявериб безор қилибди. Шу сабабли амалга оширилган таҳлиллар ва 
тадқиқотлар натижасида инсон ҳаёти дахлсиз ва ҳеч қандай куч 
билан ажратилмас бойлик…, деб ушбу жазосини қўллаш билан 
боғлиқ амалиётга чек қўйиш керак, деган хулосага келинди. Ернинг 
пайдо бўлиш бошланғич даври ҳақида бизга ҳеч нарса маълум эмас. 
Гумон олмошлари. Олмошлар орасида сон жиҳатдан 
кўпчиликни ташкил этадиган ГуОларнинг ПМларда қўлланиши 
маҳсулдор эмас. Публицистиканинг деярли барча жанрларига ҳос 
бўлган аниқликка мойиллик уларни фаол ишлатилишига монелик 
қилади. Шунинг учун ҳам уларни баъзан бадиий-публицистик 
жанрларда ёзилган матнлар тилида, таҳририятга ёзилган хатларда, 
танқидий мақолаларда учратиш мумкин: Умиджон Султонов 
аллақачон вилоятимиз фахрига айланиб улгуришди. Ўғил бир кун 
келиб уйга қараса ростдан ҳам онаси ниманидир кавшаб юрганмиш. 
Нима учундир олимлар Ойга шошилиб қолишди? Аммо кўнглимни 
хира қилган бир нарсани айтмасам бўлмас. Рекламага учиб, 
баъзилар уларни ўзича харид қилиб ичиб, соғлигига зарар 
етказмаслигига ким кафолат беради? Баъзида мижоз пастроқ 
сифатли кампанияга аъзо бўлса-ю, уяли алоқаси овози паст бўлиб 
яхши ишламаса, буниям рекламанинг «фойдаси» деймизми? Афсуски, 
айрим бойваччаларга тақлид қилиб, «шовла кетса кетсин, обрў 
кетмасин», «қарз тўланар, хотин ёнда қолар» қабилида моддий 
аҳволини ҳисобга олмай, қарзга ботиб данғиллама тўй қилаётганлар 
учраб туради
Умумий маънода ПУнинг «ўз» олмошлари йўқ. Матнларда 
уларнинг барчасига дуч келинади. Аммо жанрлар услуби уларнинг 
қўлланишини ўз доирасида чегаралайди. ПУда қўлланадиган 
олмошларни фаол ва нофаол тарзида иккига бўлиш мумкин. 


97 
3.2. Бадиий услубда олмошларнинг қўлланиши 
 Тилнинг ижтимоий вазифаси ҳақида гапирар экан акад. 
В.В.Виноградов «Тилнинг алоқа, хабар ва таъсир каби муҳим 
ижтимоий вазифалари ажратилганда тил структураси умумий 
планида қуйидаги услублар чегараланган бўлиши мумкин: кундалик-
маиший услуб (алоқа вазифаси), кундалик-хизматга доир, расмий-
ҳужжат ва илмий (хабар вазифаси), публицистик ва бадиий-
беллетристик (таъсир вазифаси)»
1
[Таржима С.Каримовники.] тарзида 
қайд этган фикрлари БМлардаги тил воситаларини таҳлил этишда 
муҳим аҳамиятга эгадир. 
Дарҳақиқат, тил воситаларининг БМларда ўзига хос тарзда 
намоён бўлиши туфайли уларда тилдан фойдаланишнинг алоҳида 
услуби шаклланган. Ана шу алоҳидаликнинг олмошлардан 
фойдаланишда ҳам яққол намоён бўлиши уларнинг махсус таҳлил 
этишни тақозо этади. 
Адабий асарлар матнида олмошларнинг барча турларини 
учратиш мумкин. Мавзуларнинг турли-туманлиги, асарда турли 
жинс, ёш ва касбдаги қаҳрамонлар нутқи олмошларнинг шу тариқа 
кенг кўламда фойдаланишга йўл қўяди. Бу қўлланишда улар, биринчи 
навбатда, ўзининг семантик маънолари, иккинчидан, стилистик 
маънолари билан иштирок этади. Мавзу таҳлили нуқтаи назаридан 
бизни кўпроқ масаланинг иккинчи томони қизиқтиради ва бунда 
О.Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси», Ў.Ҳошимовнинг «Тушда кечган 
умрлар», Т.Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романлари, 
У.Азим ва М.Алининг «Сайланма»лари матнидан фойдаланамиз. 
Кишилик олмошлари БМларда жуда фаол. Уларни бирма-бир 
кўздан кечирамиз. 
Мен. Жанр хусусиятларидан қатъий назар барча бадиий 
асарларда фаол қўлланади ва ўзининг грамматик маъносидан ташқари 
алоҳида семантик оттенкани намоён этади. Асосан таъкидни ифода 
этади: Агарчи масала шаҳзоданинг гуноҳларини кечирмоқда бўлса, 
юрт осойишталиги йўлида мен сулҳдан бош тортмас эдим 
(О.Ёқубов). Мана шу маъноси билан аслида у СНда барқарорлашган. 
(КиОлар статистикаси илованинг 2-жадвалида берилди). 
«Тушда кечган умрлар»да ман 7 мартагина персонажлар 
нутқида қўлланилган: Бўмаса, ўй оббер, уч хоналими, тўрт хоналими, 
десам, ман сизга квартир берадиган исполком эмасман, дейди. 
Келин-куёв дўмга кўчиб келган кунлари энг аввал ман билан 
1
Виноградов В.В. Стилистика. Теория художественной речи. Поэтика. – М., 1963. –С.6. 


98 
танишган... каби. Бу ман нинг адабий матнларда имконияти 
чегараланиб бораётганлигидан далолат беради.
«Бу дунёда ўлиб бўлмайди»да учрайдиган 2 та фақир ва 27 
банда сўзининг биронтаси ҳам мен маъносида ишлатилган эмас, 
балки ўз лексик маъноси – одам, инсон, киши маънолари билан 
иштирок этган. Бу эса, камина, фақир, банда сўзларининг мен
ўрнида қўлланиш имкониятлари тобора торайиб бораётганлигини 
кўрсатади. Банда сўзи билан ёнма-ён мен нинг қўлланиши бу фикрни 
янада мустаҳкамлайди: Шундай экан, мен ожиза банда, шу ерда 
ўтирган 
барча 
мўмин-мусулмон 
мазлумаларга 
Муҳаммад 
алайҳиссаломимиз ўгитларига амал қилиб, бошларига рўмол 
ёпинишларини сўрайман... Худо мен бандасини-да ўз раҳматига олса 
эди! Шунинг учун бўлса керак, «Улуғбек хазинасида» ҳам банда 1-
шахс бирликни кўрсатиш вазифасида бир марта қўлланган: Осий 
банда ўз падаримни тахтдан сарнигун қилган бўлсам... бу юмушни 
мулки ислом йўлида қилганмен, мавлоно! Лекин роман матнида 
бандаи ожиз, бандаи ғофил, осий банда, бандаи мўъмин, гуноҳкор 
банда, бандаи мутакаббир, бандаи нобакор каби аниқловчили-
изофали қурилмалар учрайди: Бандаи ожиз Мовароуннаҳрга салкам 
қирқ йил раҳнамолик қилдим. Ва лекин бандаи ғофил ҳақ таолонинг 
ихтиёрини билмоқдан ожиздурмиз. Мавлоно Али, ҳар бандаи 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling