Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Сўзбоши 
 
Бугун ўзбек тилини яхлит бир тизим сифатида ўрганиш, унинг 
нутқий маданиятини замон талаблари даражасига кўтариш 
фаолиятимизнинг таркибий қисмига айланди. Ўзбек тили сўз 
туркумларига оид луғавий бирликларни функционал-стилистик 
аспектда ўрганиш ана шу масалаларнинг маълум қисмини ҳал этишга 
кўмаклашади. 
Ўзбек 
тилшунослигида 
сўз 
туркумларининг 
функционал-стилистик хусусиятларини тадқиқ этишга бағишланган 
айрим ишлар амалга оширилган. Аммо бу тадқиқотлар кўламини 
бошқа 
сўз 
туркумлари 
ҳисобига 
кенгайтириш 
масаласи 
тилшуносларнинг диққат марказида турибди. Бинобарин, бу борада 
ҳал этилиши ва ўрганилиши лозим бўлган муаммолар анчагина. 
Монографияда шулардан бири алоҳида лингвистик хусусиятларга 
эга бўлган олмошларнинг функционал-стилистик имкониятлари 
яхлит ҳолда тадқиқ этилган. Гарчи М.Асқарова, Р.Қўнғуров, 
Ё.Тожиев, Э.Қиличев, И.Суяров, Т.Акрамов, Б.Исабеков, С.Каримов, 
М.Позилова ва бошқаларнинг монографик тадқиқотларида, ўқув 
қўлланмаларида олмошларга хос бўлган стилистик жиҳатларнинг 
айрим қирралари ҳақидагина сўз юритилган бўлса-да, ушбу туркумга 
хос бўлган элементларнинг функционал-стилистик хусусиятлари 
таҳлили тўлалигича қамраб олинган эмас. Ушбу монографияда 
олмошлар 
вариантдорлиги 
ва 
синонимияси 
ҳамда 
унинг 
коммуникатив асослари, уларнинг бир синонимик уядаги ички 
боғланишлари, тил элементлари ўзаро алмашинувида амал қиладиган 
коммуникатив-нутқий 
ҳолатлар 
атрофлича 
ўрганилган. 
Олмошларнинг семантик маъно тараққиёти ва эмоционал-экспрессив 
оттенкалари юзага келишининг услубий шарт-шароитлари, бу 
имкониятларни рўёбга чиқарувчи лингвистик ва экстралингвистик 
омиллар таҳлил қилинган. 
Ишнинг иккинчи ва учинчи бобларида олмошларнинг ўзбек 
тили вазифавий услубларига хос бўлган стилистик хусусиятлари
ёритилган.
Ўзбек тилшунослигида олмошларни алоҳида туркум сифатида 
қарашга сабаб бўлган ва бунда уларнинг асосан лексик-грамматик 
жиҳатлари инобатга олинган назарий фикрлар ушбу сўз туркумининг 
функционал-стилистик хусусиятлари асосида таҳлил этилган янгича 
муносабатлар ҳамда хулосалар билан тўлдирилган. Бу билан 



олмошларга хос бўлган нутқий имкониятлар ва уларнинг таҳлили 
илмий асосга қўйилган. 
Тадқиқот натижаларидан олий ўқув юртлари филологик таълим 
йўналишида назарда тутилган «Ҳозирги ўзбек адабий тили», «Ўзбек 
диалектологияси», 
«Социолингвистика», 
«Прагмалингвистика» 
фанларини ўқитишда, ўзбек тили морфологияси ва стилистикасига 
оид алоҳида танлов фанларни ташкил этишда, сўз туркумларининг 
лингвистик таҳлилига оид илмий тадқиқотлар олиб боришда 
фойдаланиш мумкин. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling