Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

кишилик 
(личные), 
кўрсатиш 
(указательные), 
сўроқ 
(вопросительные), ўзлик (возвратные), белгилаш (определительные), 
гумон (неопределенные), инкор (отрицательные) олмошлари тарзида 
етти турга бўлиб ўрганилган ва шу тартибда таҳлил этилган. 
Тадқиқотга 
берилган 
иловалар 
ҳам илмий 
жиҳатдан 
аҳамиятлидир. Иловалардан маълум бўлишича, XV-XVI асрлар эски 
ўзбек тилида ифодасини топган 64 та олмош (мен, сен, ул, у, нимарса, 
кимса ва бошқалар), қайд этилган даврда қўлланган 48 та олмошнинг 
асли туркий эканлиги, 9 та араб тилидан ўзлаштирилган (жамъи, 
коффа, биажмаиҳим ва бошқалар), 7 та форс-тожик тилларидан
олинган (ҳамин, ҳамон, тобакай ва бошқалар). Иловалардан XV-XVI 
асрларда қўлланган олмошларнинг ҳозирги ўзбек адабий тилидаги 
шаклларининг қиёсий жадвали ҳам жой олган.
У.Санақуловнинг 
докторлик 
диссертациясида 
олмошлар 
эволюцияси хусусида ҳам сўз юритилган. Унда Тўнюқуқ, Култегин, 
Олтин ёруқ каби ёзма ёдгорликлар тилида қўлланган бäн (мен), нä, 
кäнтγ (кäндγ), ўз, қáмуғ-қамуқ (ҳамма, барча), алқу (ҳамма), анақайа 
(ана-мана), сä-си (сен), γшγл, öшäл, шγл, γш, ошнγ, äшнγ, нä-нә, нәчγк, 
нәлγк, нәтәк, нәгу, нәша, қай, қач, қан, қанда, қайан сингари 
олмошлар таҳлил қилинган. Иловадаги 12-жадвалда VII-X асрларда
13-жадвалда XI-XIV асрларнинг ёдгорликлари тилида қўлланган 
олмошлар санаб ўтилган.
1
2. Ҳозирги ўзбек тилидаги олмошлар махсус тадқиқ қилинган 
ёки олмошлар масаласи ҳам тилга олинган асарлар. Мазкур сўз 
туркуми монографик йўналишда ҳам ўрганилган. Масалан, 
Х.Комилованинг «Ўзбек тилида сон ва олмош» асари ва 
И.Суяровнинг «Ҳозирги ўзбек адабий тилида олмош» мавзуидаги 
номзодлик диссертацияси бу борадаги йирик тадқиқотлардан бўлиб 
ҳисобланади.
2
Ушбу ишларда олмошларнинг лингвистик табиати
1
Санақулов У. Ўзбек ёзма адабий тили фонетик, морфологик меъёрларнинг шаклланиши ва тараққиёти (илк 
босқич): Филол фанлари д-ри ...дисс.автореф. – Тошкент, 2007. –Б.58-59. 
2
Комилова Х. Ўзбек тилида сон ва олмош. –Тошкент: Фан, 1953. –17 б; Суяров И. Местоимения в современном 
узбекском литературном языке: Дисс. …канд.филол.наук. – Самарканд: СамГУ, 1965. – 294 с. 



айниқса, грамматик хусусиятлари тўғрисида атрофлича мулоҳазалар 
юритилган, стилистик хусусиятларига ҳам қисман тўхталиб ўтилган.
Ўзбек тили олмошлари ҳақидаги илк махсус тадқиқот 
Х.Комилова қаламига мансуб. Унинг «Ўзбек тилида сон ва олмош» 
деб аталган ишида олмошларнинг умумий тавсифидан сўнг, уларнинг 
турлари ҳақида сўз юритилган ва улар 6 та деб кўрсатилган.
1
Олмошларнинг монографик тадқиқи И. Суяровнинг юқорида тилга 
олинган тадқиқотида махсус амалга оширилган. Мазкур диссертация 
бевосита олмошларнинг лексик-грамматик хусусиятларини таҳлил 
этишга бағишланган.
Олмошлар назариясига оид ва унга алоқадор бўлган муаммолар 
И.Суяровнинг ишида атрофлича ўрганилганлиги боис биз масалага 
батафсил тўхталмаймиз. Шундай бўлса-да, уларнинг айримлари 
ҳақида мулоҳаза юритишга зарурат сезилади. 
Ишнинг «Олмошларнинг лексик-семантик ва грамматик 
хусусиятлари» деб номланган биринчи боби икки бўлимдан иборат. 
Унинг биринчи бўлимида ушбу сўз туркумини ўрганишга 
бағишланган 
ишларга 
муносабат 
билдирилиб, 
масаланинг 
ёритилишидаги мавжуд муаммоларга аниқликлар киритилган. 
Чунончи, муаллиф шундай деб ёзади: «… баъзи адабиётларда 
олмошларнинг фақат от, сифат ва сон туркумига оид сўзларнинг 
ўрнида қўлланиши таъкидланади-да, кейинчалик олмошларнинг 
турлари саналган ўринда равиш ўрнида қўлланувчи қачон, қайда каби 
сўзлар ҳам олмошлар ўрнида келтирилади».
2
Шу тарзда олмошлар 
равишлар ўрнида қўлланиши мумкинлиги далиллар асосида
исботланган.
Олмошлар мустақил сўз туркуми эмас, деган қарашдаги 
олимларнинг фикрига эътироз билдириб, уларнинг фақат якка сўз 
ўрнидагина эмас, балки сўз бирикмалари, бутун бир гап, ҳатто бир 
неча гапдан иборат яхлит матнлар ўрнида ҳам қўлланилишига 
асосланиб, унинг сўз туркуми эканлигини исботлай олган. 
Олмошларнинг барчаси эмас, балки айрим турлари, шу туркумга 
мансуб биттаси ёки баъзилари ўзига хос айрим грамматик 
хусусиятларга эга эканлиги ҳақидаги фикр ҳам диққатга сазовордир. 
Бу муҳим хулоса ишнинг кейинги бобларида ўз тасдиғини топган. 
1
Комилова Х. Ўзбек тилида сон ва олмош. –Тошкент: Фан, 1953. –Б.7. 
2
Суяров И. Местоимения в современном узбекском литературном языке: Автореф.дисс. …канд.филол.наук. –
Самарканд: СамГУ , 1965. –Б.7.



Ишнинг кейинги боби олмошларнинг турлари ҳақидаги баҳс 
билан бошланади. Таъкидланишича, туркий, жумладан, ўзбек 
тилшунослигида олмошлар 6 тадан 9 тагача турга ажратилган. 
Муаллиф мазкур масала юзасидан билдирилган мулоҳазаларни 
атрофлича таҳлил қилиб, олмошларнинг 7 турдан иборат эканлиги 
ҳақида тўхтамга келади. Ҳозирги ўрта ва ўрта-махсус ва олий таълим 
тизими учун тузилган дарсликларда олмошларнинг ана шу етти тури 
қатъийлаштирилганлиги муаллиф қарашларининг назарий жиҳатдан
асосли эканлигини тасдиқлайди. Тадқиқот давомида ҳар бир турнинг 
ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилиб берилган. 
Ўзбек тили олмошларини тадқиқ этишга бағишланган мазкур 
диссертацион иш ушбу сўз туркумининг она тилимизда тутган ўрни 
ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш имконини туғдиради.
Ўзбек тилшунослигида олмошларнинг ўрганилиши ва унинг сўз 
туркумлари тизимида тутган ўрни, тарихий шакллари, олмошларнинг 
ўзига хос хусусиятлари, табиати, бадиий матнларда учраши айрим 
мақолаларда ҳам ўз ифодасини топган. М.Асқарова, С.Иброҳимов, 
Ғ.Каримов, С.Муҳамедов, М.Темирова, Б.Убайдуллаев, У.Шарипова, 
Қ. Маҳмудов, Ҳ.Ҳожиева, Д.Ҳакимова каби тилшуносларнинг 
мақолалари шулар жумласидандир.
1
Тадқиқотларнинг 
маълум 
қисми 
ўзбек 
шеваларидаги 
олмошларнинг 
лексик-грамматик 
хусусиятларини 
ўрганишга 
бағишланган.
2
3. Олмошларнинг айрим турларининг стилистик хусусиятлари 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling