Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Шунақа бўлувдими? (Х. Султонов); - шунчалик: Шунчалик
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
Шунақа бўлувдими? (Х. Султонов);
- шунчалик: Шунчалик отангга ўхшайсанми қизим? (У. Назаров); - шунақанги: Ташвишим бошимдан ошиб ётибди, пахтани ўйлайми ё шунақанги исковичларни пойлайми? («Бекажон» газетаси); - шундоқ: Баъзан шундоқ, Одамзотининг / Тирноғига зор бўламиз, ҳа! (А. Орипов). Ушбу олмошнинг шундоғ варианти ҳам бор: Балки сайёҳларга туюлар шундоғ, / Нафас олиш осон бу манзилларда (А. Орипов); - шундоққина: Мунис опа шундоққина ёнидаги чорпоя томон жилиб кўрпачани тўғрилади (У.Назаров). Дастлаб кўрсатиш, кейинчалик кишилик олмоши сифатида ишлатила бошлаган у олмоши тилда икки вазифани адо этади: шахс ўрнида келади, шахс ва предметни кўрсатади. Бошқача айтганда, у да омонимик хусусият мавжуд. Унинг қайси маънода қўлланаётгани матндан англашилади. Мазкур сўзнинг ул варианти ҳар икки ҳолатда ҳам муайян эстетик ифода учун хизмат қилаверади: Қачон ул тотли кун келгай, етарман лаҳза бошинга, / Қачон бўлғай мушарраф бўлғамен жоно жамолингга (Э.Воҳидов). Бу олмошининг ўзбек тилидаги вазифаси «...сўзловчига анча аён бўлган, сўзловчига нисбатан яқин масофада турган, яқиндагина эслатилган нарса, воқеани кўрсатиш»дан 1 иборат. Унинг варианти бул ҳозир фақат БМлар доирасида чегараланиб қолган: Вақт, замон олий ҳакам, / Бул кун фано топган ғазал (Э. Воҳидов) каби. Ушбу олмошдан ясалган ўхшатиш шакли бундай қуйидаги вариантларга эга: - мундоқ: Укамнинг бошига мундоқ иш тушиб турганда, машинага бало борми (Х.Султонов); - мунақа: Ҳа, ана! –деди Ниёзов, керагидан кўпроқ шодланиб, - Иш мунақа бўпти (У.Назаров). Олмошнинг ушбу варианти й-ловчи шеваларга хос; - мундай олмоши вариантлар орасида же-ловчи шеваларда бирмунча фаол: Мундай қарасалар, балчиқда бир мурда ётган эмиш (Т. Мурод). «Алпомиш» достонида ушбу вариант 23 марта 1 Турсунов У., Мухторов А., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992. –Б.307; 30 қўлланганлиги ҳам унинг халқ оғзаки ижодига таъсири сифатида баҳоланади. Гарчи СНда мундай, мундоқ, мунақа вариантлари мавжуд бўлса- да, адабий тил меъёрлари нуқтаи назаридан улар ижобий ҳодиса саналмайди. Аммо улар БНда маълум образли-эстетик қимматига эга. Дилраболар бор экан мундоғ… каби мисраларда у руҳий ҳолатни, эҳтиросни бундай, бундоқ сўзларига қараганда кучли ифода этади. Ўша олмошининг тарихий варианти ўшал ҳисобланади: Севганимдан айрилсам, ўлганим ўшал кундир (Қўшиқдан). Қилмадим бир бор ўшал, / Гул юзли зебо бирла сайр (Э.Воҳидов). Ушбу вариант поэтик нутққа хосланган, тилдаги бошқа ФУларда қўлланилмайди. Ўзбек тилидаги ўшандоқ, ўшанақа, ўшандақанги каби вариантлар олмошга ўхшатиш воситаларини қўшиш натижасида юзага келган: Гоҳида ўшандоқ тентак хаёллар, / Сендан воз кечмакка ундайди ҳаргиз (Р.Парфи); Қўйинг, ўшанақа фарзни (У.Назаров); Ўшандақа гапларинг менга сира ёқмайди («Чархпалак» газетаси); Айрим КўОларнинг қўлланиши БМларда индивидуал характер касб этади. Муҳаммад Али «Абадий соғинчлар» романида КўОнинг тарихий ушмундоқ вариантини қўллаган: Қандай зарурат уни ушмундоқ жасоратга ундади экан? Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling