Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Кўрсатиш олмошлари. С.Иброҳимов КўОлар ҳақида сўз 
юритар экан, қуйидаги далилни келтиради: «Ҳозирги замон ўзбек 
тилида КўОлар икки вариантга эга: а) тўлиқ варианти, масалан: ул, 
бул, шул, ўшал; б) тўлиқ бўлмаган варианти, масалан: у, бу, шу, ўша 
каби».
1
Ҳозирги ўзбек адабий тилида С.Иброҳимов келтирган иккинчи 
вариант меъёрлашган. Аммо бу меъёрлашиш биринчи вариантни 
тилимизда яшаш ҳуқуқидан маҳрум эта олмайди. Улар БУда ҳамон 
яшаб келмоқда. Шундай экан, ул, бул, шул, ўшал сингариларни у, бу, 
шу, ўша каби олмошларнинг вариантларидир дейишга ҳақлимиз.
Матнда улар фақат ана шу ҳолатдагина қўлланмаслиги мумкин. 
Структурал ўзгаришларга юз тутганда ҳам вариантлилик ҳосил 
бўлади. Масалан, олмошларнинг бу тури қаватланган ҳолда, 
плеонастик қўлланганда бирикмали вариантлилик содир бўлиши 
мумкин: ана у – ана шу – ана бу – ана ўша , мана у – мана шу – мана 
бу - мана ўша каби. Ҳу ана у қир ёнбағрига қатор ипак чодирлар 
тикилган, пастга, сой этагига соғимли оқ биялар боғланган эди... 
(О.Ёқубов). Ана ўша харрак, ўзимизнинг наъматак! Ана шунақа! 
Мана бу сизга! Адамлардан — куёвларига! (Ў.Ҳошимов). Мана бу 
ерда, ҳарир ипак парда билан тўсилган алоҳида жавонда устоднинг 
қўлёзмалари ва рисолалари сақланарди (О.Ёқубов). Мана бундай 
жонимга тегди! (Ў.Ҳошимов) каби. 
1
Иброҳимов С. Айрим олмошларнинг эволюцияси масаласига доир // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1960. 
– №5. –Б. 56-63. 


28 
Шунингдек, -ча, -дай/-дек қўшимчалари ёрдамида ўхшатиш, 
қиёслаш, айни вақтда, кўрсатиш маънолари ҳосил қилинган 
ҳолатларда 
ҳам 
олмошларда 
вариантлилик 
юзага 
келади: 
унча/унчалик/унчалар/ундай, 
бунча/бунчалик/бунчалар/бундай, 
шунча/шунчалик/шунчалар/шундай, ўшанча / ўшанчалик/ўшандай
каби. Аммо бу вариантлиликнинг юзага келишида айнан КўОлардан 
кўра уларга қўшилган ўхшатиш воситаларининг хизматлари кўпроқ 
эканлигини таъкидлаш тўғри бўлади. 
Шу. Таъкид маъноси кучли бўлган ушбу олмош нутқ жараёнида 
фаол қўлланади: Кўз олдимда собит турар фақат шу ватан! (А. 
Орипов). 
Шу нинг тилимизда шул варианти мавжуд. ЎТИЛда унга эск
(эскирган) белгиси қўйилган.
1
У ҳозирда БУ доирасида чегараланган:
Ақл - ойдин кечада ярқираган кўл, / Шул нурга элтади бунда барча 
йўл (О. Матжон).
Айрим ҳудудларда же-ловчи шеваларда сўзлашадиган ўзбеклар 
ҳам шул олмошини ишлатадилар. Шунинг учун ҳам Т.Мурод
асарларида ундан персонажлар нутқини индивидуаллаштириш ва 
нутқий аниқликни бериш жараёнида фойдаланган: - Шул, шул, -деди 
раисимиз. - Деҳқонқул шул! (Т.Мурод). 
Шул таркибига -ки/ким, -дир элементларининг қўшилиши 
экспрессивликни янада кучайтиради: Боис шулким, ўнг қирғоққа 
тирноқ ботириб, / Сувга тумшуқ суқаётир қўш бошли бургут
(О.Матжон); Тириксан, ҳақиқат шулдир, / Бир куни ўлсак, бу ҳам 
ҳақиқат (А.Орипов). 
Шундай. ЎТИЛда қайд этилганидек, «худди айтилганга, кўзда 
тутилганга ёки кўз ўнгидагига ўхшаш, шунга ўхшаш, шу сингари; шу 
қадар, шунчалик, бунчалик»
2
маъноларини англатувчи шундай 
олмошининг ўзбек тилида шундайин, шунақа, шунақанги, 
шундоқ/шундоғ, шундоққина, мундоқ, мундай, мунақа каби 
вариантлари ҳам мавжуд бўлиб, улар, асосан, СУ ва БУларга 
хосланган. Бу ўринда ҳам вариантлиликни юзага келтирувчи ҳолат 
ўхшатишли воситалар бўлиб ҳисобланади: Оппоқ соч одам шундай 
дея чапак чалади (Т.Мурод).
Ушбу олмошнинг ўзбек тилидаги вариантларини келтирамиз: 
шундайин  варианти қипчоқ шеваларида қўлланилади. Шунинг 
таъсири бўлса керак, «Алпомиш» достонининг Фозил Йўлдош 
1
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II том. 2-том. – Москва: Рус тили, 1981. –Б.431. 
2
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II том. 2-том. – Москва: Рус тили, 1981. –Б.432. 


29 
тилидан ёзиб олинган вариантида бу сўз 29 марта қўлланган: 
Бораётган шундайин бойлар эди, / Қалмоқ юрти бундан бехабар эди;
- шунақа: Э,- деб қуйди майкачан киши ҳамон илжайиб,- 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling