Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

шарифларга кўнглида таҳсинлар айтиб, дуо қилиб, йўлга шайланди.... 
(О.Ёқубов) 
Бунинг акси бўлиши, яъни муаллиф кишининг номини аниқ 
айтмаслик орқали ўз салбий муносабатини ифода этиши ҳам мумкин: 
Қоғозга қарамасдан гапирса, отини айтолмайди-ю, тағин бу киши 
маршал эмиш! (Ў.Ҳошимов).
Айтилганлардан олмошларнинг нутқда қўлланишига тизим 
сифатида қараб, уларнинг стилистик таҳлилини лексик-семантик-
грамматик комплексда ўрганиш лозим, деган хулоса келиб чиқади. 
Алоҳида олинган таҳлиллар олмошларнинг нутқдаги ўрни ва 
аҳамиятини тўлиқ очиб бера олмаслиги мумкин. Нутқ жараёнида 
сўзларни олмошлар билан алмаштириш фикрни нафақат содда, 
ихчам, қайтариқларсиз ифодалаш воситаси бўла олади, айни пайтда, 
нутқий актда иштирок этаётган кишиларнинг фикр-мулоҳазаларини 
этикет доирасида ифодалашга хизмат қиладиган стилистик воситага 
ҳам айланади. Матнда юзага келадиган олмошлардаги экспрессив-
стилистик оттенкалар уларнинг тил бирлиги сифатидаги мавқеини 
янада юқори кўтаради. 
Олмошларга хос бўлган стилистик хусусиятларнинг маълум 
қисми улар вариантларининг қўлланишида кўринади. Шунинг учун 
вариантлилик масалаларини алоҳида бўлимда таҳлил қиламиз. 
1.2. Олмошларда вариантлилик ва уларнинг матний 
дифференциацияси 
Вариантлиликнинг мавжуд бўлиши ҳам тилнинг яшаш 
шартларидан биридир. «Вариантлилик, - дейди Э.Бегматов ва 
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.342. 


22 
А.Маматовлар, – адабий нормадаги объектив ҳолдир. Бу ҳодиса 
адабий тилнинг ўзига хос кўпқиррали ва мураккаб вазифасини адо 
этишда турли нутқий, услубий коммуникатив шароитларга 
мослашишга имкон беради. Вариантдорлик, яъни эркин ва мақсадга 
мувофиқ танлаш имконияти берилмаса, адабий тил ўзининг муҳим 
бадиий-эстетик вазифасини, таъсирчанлик, ифодалилик томонларини 
таъминлай 
олмас, 
инсон 
нутқи 
ҳиссиз, 
ўлик 
қолиплар, 
қайтариқлардан иборат бўлиб қоларди. Шунинг учун ҳам адабий 
норма мўътадил, турғун бўлиш билан биргаликда муайян даражада 
чекинишлар, истисноларга йўл қўяди. Бундай истиснолар, аввало, 
тилдаги норматив воситаларнинг вариантдорлигида кўринади».
1
Юқорида таъкидланганидек, Х.Комилованинг «Ўзбек тилида 
сон ва олмош» асарида, И.Суяровнинг номзодлик диссертациясида
ҳамда бир қатор мақолаларда адабий тилда қўлланаётган 
олмошларнинг лексик-семантик, грамматик хусусиятлари, сўз 
туркумлари қаторидаги ўрни, тур ва хиллари каби қатор муаммолар 
ўз ифодасини ва ечимини топган. Бу тадқиқотлар туфайли олмошлар 
яхлит бир грамматик категория сифатида ўзбек тилида мавжуд 
эканлиги назарий жиҳатдан асослаб берилган. Бироқ бу ишларда 
олмошларнинг вариантлари ҳамда улар англатган маъноларнинг 
коннотатив жиҳатларини таҳлил этиш асосий мақсад қилиб 
қўйилмаган эди. Шу сабабдан ҳам қуйида ушбу туркумга оид 
сўзларнинг вариантлари мисолида олмошларнинг стилистик 
қирраларини тадқиқ этиш вазифа қилиб қўйилди.
Олмошларнинг вариантлари ҳақида гап кетар экан, уларни юзага 
келтирган омилларни ҳам эслаб ўтиш лозим бўлади. Тил 
тараққиётининг турли даврларида олмошлар структурасида кенгайиш 
ёки торайишлар содир бўлган ва меъёрлашган: у-ул-улким; бу-бул-
булким; 
шундай-шундайин; 
ўша-ўшандай-ўшандоқ-ўшандақа-
ўшанақанги; ундоқ-мундоқ-мундоғ-ушмундоқ; нима-на, не; бизнинг-
бизим-бизинг; не учун-нечун-нечук. Ҳозирги адабий тилимиз нуқтаи 
назаридан ҳам улар вариантлар сифатида қаралади.
Олмошлар таркибида фонетик вариантлар, яъни бирор 
товушнинг бошқа товуш билан алмаштирилишидан ҳосил бўлган 
кўринишлари ҳам мавжуд: мен – ман; сен – сан; уни – ани – они; улар 
– алар сингари. Бу каби вариантдорликни олмошларнинг турлари 
мисолида кўздан кечирамиз. 
1
Бегматов Э., Маматов А. Адабий норма назарияси. III қисм. – Тошкент: Фан, 1999. –140 б. 


23 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling