Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Кишилик олмошлари. КиОлар деб номланган олмошлар 
тарихан ҳам, ҳозирда ҳам шахсларга нисбатан қўлланган, грамматик 
жиҳатдан шахс отлари вазифасини бажарган.  
Мен. Ушбу олмошга эски ўзбек тилида камина, фақир, банда
сўзлари синоним сифатида қўлланилиб келинган. Аммо ҳозирги 
тилда улар мен олмошига нисбатан кам қўлланади, асосан СН ва 
БМлардагина сақланиб қолган: Камина бу ишга қиблагоҳимдан 
бемаслаҳат қўл уролмасмен. Фақир сизнииг насиҳатларингиз 
самимий 
эканига 
шубҳа 
қилмасмен. 
Бандаи 
ожиз 
ўз 
1
Ҳожиев А.Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати. – Тошкент: ЎзМЭ, 2002. –Б.27, 37, 59; Турсунов У., 
Мухторов А., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992. –Б.106;


37 
пуштикамаримдан бўлган фарзандим билан 
урушмоқдамен, 
салтанат талашмоқдамен... Фақиру ҳақир сиздай адолат 
масканининг шамси зиёси, ... шаънига бир шеър битган эдим... 
(О.Ёқубов) сингари.
Тилнинг функционаллиги нуқтаи назаридан қайд этиш 
мумкинки, мен ўрнида камина, фақир, банда  сўзларини БУда қўллаш 
образлилик ва таъсирчанликка катта хизмат қилиши мумкин бўлгани 
ҳолда, уларнинг ўрнида мен ни қўллаш бунинг акс натижасини 
бериши кузатилади. Қиёс қилинг: Мен бу ишга қиблагоҳимдан 
бемаслаҳат қўл уролмасмен. Мен сизнииг насиҳатларингиз самимий 
эканига шубҳа қилмасмен каби. Бадииятда баъзан мен ўрнида қул  
сўзи ҳам қўлланилади ва камтарликнинг олий намунасини ифода 
этади: Садоқати зоҳир қулингиз сиздай валинеъмат пушти-
паноҳимга кийик овлаб, тоғларда юрган эдим (О.Ёқубов). 
КиОлар ўзининг кичик доирасида – шахсни кўрсатиш 
жараёнида ҳам ўзаро синонимик муносабатга киришиши мумкин. 
Масалан, матнларда алоҳида мақсадлардан келиб чиқиб, биз олмоши 
мен олмошининг ўрнида якка шахсга нисбатан қўлланилади. Бундай 
пайтда унинг семантик маъносида икки йўналишни кузатиш мумкин: 
бир томондан мақтаниш, ғурурланиш, ғўдайиш каби маъноларни: 
Шаҳзода яна бир пиёла шароб қўйиб унга узатаркан: –Ма, ич, амир,–
деди ва кулди.–Билиб қўй, биздай амиралмўъминин қўлидан ёлғиз сен 
май ичурсен (О.Ёқубов); иккинчи томондан эса, камтарлик маъносини 
ифодалайди: Биз бошқариш деб атайдиган фаолият тўла 
сафарбарликни талаб қилади, бунда инсоний тажриба ва интеллект 
мужассамлашган(«Менежмент асослари») каби. Биз олмошининг 
якка шахс ва камтарлик маъносида қўлланиши кўпинча илмий 
адабиётларда учрашини И.Суяров ҳам таъкидлаган эди.
1
Худди шу 
ҳолат уларнинг услублараро чегараланишларини келтириб чиқаради. 
Сен. Ушбу олмошнинг стилистик имкониятлари ҳам мен 
сингаридир. Яъни у ҳам сўзловчининг нутқи қаратилган шахсни 
таъкидлаш оттенкасини беради: Аммо... сен шаҳзодани билмайсен
Али. Билмайсен!–Мирзо Улуғбек ўрнидан туриб кетиб, хонани бир 
айланиб чиқди (О.Ёқубов). Олмошнинг тушиб қолиши гапнинг 
мазмунига путур етказмайди, унинг кимга қаратилганлиги феълдан 
англашилаверади. Лекин унинг қўлланилмаслиги бараварида 
таъкидлаш оттенкаси ҳам йўқолади: Аммо... шаҳзодани билмайсен
1
Суяров И. Биз ва сиз олмошларининг маънолари ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1963. – №5. –
Б.40. 


38 
Али. Билмайсен!–Мирзо Улуғбек ўрнидан туриб кетиб, хонани бир 
айланиб чиқди. 
Сен олмоши БНда мен ўрнида ҳам қўлланилади ва кучли 
бадиий-эстетик таъсир кучига эга бўлади: Билмайдиким... йўқ, тўхта, 
Муҳаммад Тарағай! Нечун сен шаҳзодадан ранжийсен? (О.Ёқубов). 
Бундай қўлланиш сўзловчининг ўзига-ўзи хаёлан мурожаат 
қилганида воқе бўлади. 
Сен КиОнинг 2-шахс бирлиги сифатида тингловчини 
ифодалайди. Унга қўшилган -лар сўзнинг қўшимча семантик-
стилистик маъноларини юзага чиқаради. Менсимаслик, камситиш, 
ҳақоратлаш, 
қаҳр-ғазаб, 
аччиқланиш 
оттенкалари 
шулар 
жумласидандир. 
Мен олмошига кўплик кўрсаткичи -лар ни қўшиш мумкин 
бўлмагани ҳолда, уни сен га қўшиб ишлатиш мумкин бўлади. Аммо 
бу қўшилишдаги оттенкалар фарқланади. Жумладан, ёши кичикларга 
нисбатан Сенлар бир ўйнаб келинглар  тарзида ишлатилганда у фақат 
грамматик вазифасини адо этади. Ёши катталарга нисбатан 
қўлланилганда эса -лар сен олмоши бераётган ҳурматсизлик ва 
ҳақоратлаш оттенкаларини яна ҳам кучайтиради: Сенларнинг 
касофатингга қолдим (Т.Мурод) каби. Мана бу гапларда эса у 
ғазабланиш оттенкасини берган: Агарчи сенлар шаҳзодадан 
қўрқсанглар, у билан ўзим олишамен! (О.Ёқубов). Менсимаслик, 
камситиш оттенкалари: Сенлар, ўзи, қаердансан? Сенлар, ўзи, қаерда 
ўсдинг? Сенлар, ўзи, кимни боласисан? (Т.Мурод). 
О.Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» романида сен ва сиз 
олмошларининг нутқий оппозицияси муносабатнинг ғоятда аниқ 
ифодаси 
учун 
хизмат 
қилганлиги кузатилади: 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling