Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳар на
даҳа дейилганда бир даҳанинг ҳамма одамлари, барча даҳа
1 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Беш жилдлик. Биринчи жилд. –Тошкент: ЎзМЭ, 2006. –Б.338. 51 дейилганда эса ҳамма одамлар эмас, балки ҳамма даҳалар назарда тутилади. Мана бу мисолларда эса уларни бир-бирига синоним сифатида бемалол қўллаш мумкин: Салоҳиддин заргар шу ҳовлида бутун Самарқанд аҳли ирфонига ош берган эди (О.Ёқубов); -ялпи: Республика бўйича 75 туман хўжаликларида, Бухоро, Фарғона вилоятларида эса амалда ялпи пахта ҳосили қўл кучи билан терилди (И.А.Каримов). Ялпи ўрнида ҳамма ни қўллаш мумкин бўлгани ҳолда, бунинг аксини ҳамма вақт ҳам амалга ошириб бўлмайди. Чунки ялпи мажлис каби деярли турғунлашган бирикмалар таркибидаги ялпи олмоши бевосита мажлисга дахлдор эмас, балки бу ўринда метонимия ҳодисаси юз бериб, иштирок этаётган одамлар назарда тутилган. Шунинг учун уни ҳамма иштирок этаётган мажлис маъносида тушуниш тўғри бўлади. Бундай пайтда ялпи ни ҳамма сўзи билан алмаштириб бўлмайди: Ўртоқлар, камбағал деҳқонларнинг колхоз қурилишига бағишланган ялпи мажлисини очиқ деб эълон қиламан (А.Қаҳҳор) каби. А.Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романидан олинган қуйидаги гапга эътибор берайлик: Ўзбек ойим ўғлининг «ўлганнинг устига чиқиб тепиш» қабилидан бўлган бу ҳаракатидан тутини кўкка чиқиб, борлиқ қаҳр-ғазабини эри устига тўкади. Мисолдаги борлиқ сўзи ҳам барча, бутун, бари, ҳамма, бор олмошлари маъносидадир. Лекин ҳозирги адабий тил нуқтаи назардан бу каби қўллаш меъёрий ҳолат саналмайди. Ж-ловчи шеваларда жамлашни ифодаловчи олмошларнинг жовлик, жоппа каби кўринишлари ҳам мавжуд. Уларнинг қўлланилиши адабий тил нуқтаи назаридан меъёр саналмайди. Шунинг учун уларни бу ўринда синоним сифатида қараш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Синонимик қатордаги барча олмошлар «жамлик, кўплик, умумийлик» семаси билан бирлашади, ўзаро муносабатга киришади ва бу каби синонимик имкониятларнинг кенглиги уларнинг функционал чегараланишларига ҳам замин яратади. БеОларнинг иккинчи гуруҳини айириш-белгилаш олмошлари ташкил этади. Бу гуруҳдаги олмошлар структурал жиҳатдан алоҳида хусусиятга эга бўлиб, у ҳар сўзининг айрим СўОларга, бир ва нарса сўзларига бирикиши натижасида юзага келади. 1 Халқ оғзаки ижоди баён усулида у муболаға вазифасини адо этган: Ўзинг ўлсанг, молингга ҳар меросхўр чиқади, оғзига одам кириб 1 Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.353-355. 52 кетади. Бундай пайтларда унга бир сўзи синоним бўлиб кела олади: Йилқида юрган ҳар отлар бор, юлдузни кўзлаган («Алпомиш») - Йилқида юрган бир отлар бор, юлдузни кўзлаган каби. Умумийлик, ноаниқлик, мавҳумлик оттенкаларини беришда бир сўзи ҳар билан тўлиқ маънода синоним бўлади: Ҳар гап бўлса, тақдиримдан кўраман, /Мунглуқман-да, нима илож қиламан («Алпомиш»)- Бир гап бўлса, тақдиримдан кўраман, /Мунглуқман-да, нима илож қиламан. Гумон оттенкасини берадиган бирор сўзи ҳам ҳар олмошига синоним бўла олади: Ҳар талабинг бўлса, ҳақдин тилагин, / Қирқ беш кунда бўл йўлима қарагин («Алпомиш»). Баъзан у бўлар-бўлмас сўзи ўрнида келиши ҳам мумкин: Ҳар нарсани айта берма сўзингга, / Дўсту душман кўринар-да кўзингга («Алпомиш»). Улар айрим матнларда ёнма-ён, қаватланган ҳолда келиб ҳам муболаға оттенкасини беради: Ҳар бир қуллар ҳар хизматга жўнади, / Ҳар қайсиси ўз ишида бўлади («Алпомиш»). Аммо уни ҳар бир нинг Зўрликни ўтказиб ёринг оласан, / Аччиқлансанг, ҳар бир ишни қиласан(«Алпомиш») мисолидаги маъно оттенкаси билан баравар қўйиб бўлмайди. Бу ерда у ҳар қандай олмошининг маъносига тенг келади. Қуйидаги Булар ҳам шундай туради(р), / Ҳар бир тарафга қаради («Алпомиш») жумласида эса алоҳида-алоҳида деган мазмунни берувчи яна бошқа бир оттенка шакллангандир. Бирор нарса, нимадир маъноларини бериш учун ҳар нима олмоши қўлланилади ва бундай пайтда ҳам унга бир сўзи синоним бўла олади: Ҳали йил эрта, тари-тармоқ эксанг ҳам овқатлигингни олиб қоласан; бу йилги берадиган ҳар нима - подшолик чиқимдан ҳам ўтдим, — деди («Алпомиш»). Оғзаки нутқдаги Ҳарна бўлса ҳам ёрдам-да мазмунидаги гапда ҳам шу муносабат кузатилади. Аммо Муна элда мен ҳам бекман, тўраман, / Ҳар на қисмат ёзилгандан биламан. Ҳар на қилсанг, шоҳим, ўзинг биласан. / Маслаҳат деб ўзинг хафа бўласан(«Алпомиш») гапларидаги ҳар не/ҳар на олмошларини бунга тенглаштириб бўлмайди, бу ерда у бирор нима, қандай каби бирликлар мазмунига тенг бўлади. Ҳар олмоши англатадиган белгилаш маъносини баъзи матнларда турли сўзи ҳам бериши мумкин. Бу каби гапларда бу сўз билан биргаликда ўрин семемасидаги сўзлар ёнма-ён келади: Мол бошқариб бойлар кетиб боради, / Кўз юбортиб ҳар тарафга қаради («Алпомиш») каби. 53 Унинг ҳар ким, ҳар қайси шаклида алоҳида олинган ҳар билан синонимик муносабатга киришадиган вариантлари кўзга ташланмайди: Ана шунда орадан қирқ кечаю кундуз ўтди, тўй тарқаб, ҳар ким ўз мазгилига қараб кетди, қолган меҳмонлар ётди. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling