47
салтанат ўрнат! Мисолларни қиёслашдан
сен га кўра
ўзинг
муваффақиятли қўлланилгани, унда кўрсатиш маъносидан ташқари
таъкидлаш оттенкаси ҳам мавжудлиги сезилиб туради. Ушбу
таъкидлаш оттенкаси мана бу мисолда ғоятда муваффақиятли чиққан:
Бойчибор, Бойчибор. / Ўз- ўзингни қилма хор (У.Азим)
. Қуйидаги
ҳолатда эса унда ажратиб кўрсатиш оттенкаси мавжуд:
Дунёларни
денгиздай юрагингга чўктириб қўйгандинг.../ Аммо, ўзинг
Амударёга чўкиб кетгандинг (У.Азим).
Бу олмошлар ҳамма вақт ҳам
синонимик муносабатга
киришавермайди:
Тўхта! Раҳминг келсин / Ўзинг ўзингга.
Каниздирсан ўзинг ўзингга, / Икки қўлинг — қирқ хизматкор қиз
(У.Азим) -
Тўхта! Раҳминг келсин / Сен сенга. Каниздирсан сен сенга,
/ Икки қўлинг — қирқ хизматкор қиз.
Айрим мисоллар
ўз олмошининг
имкониятлари синонимик
муносабатларга киришишдан ҳам кўп эканлигини кўрсатади.
Масалан,
Тикан сим! Нимасан? Кимсан ўзи? Ким? / Баданни
тиканинг тилади сим-сим...(У.Азим)
мисраларидаги
ўз сўзи олмош
эмас, балки юклама мақомидадир;
-биз: Йўлу дилдан айрилар,/ Қаранг, дорда ўзимиз (У.Азим) -
Йўлу дилдан айрилар,/ Қаранг, дорда бизмиз. Ҳар икки олмош ҳам
таъкидлаш маъносини бера олган. Аммо шу мисраларнинг давомида
уларни ўзаро алмаштириб қўллаш мумкин бўлмайди:
Биз баҳорга
чиққани пешвоз,/ Тополмаймиз ўзимизда куч;
- сиз: Сўнг қушларга боқсангиз / Лол қоласиз ўзингиз (У.Азим)
.
Ўзларинг ўзаро гаплаша беринглар (А.Қаҳҳор)
.
Нутқда ўзлик олмошининг (ЎзО)
ўзингиз, ўзларинг дан ташқари
ўзлари шаклида ҳам
сиз билан синонимик
муносабат мавжуд ва
бунда икки ҳолат кузатилади: биринчи ҳолатда у тўғри маънода ўзаро
ўрин алмашган бўлади:
Буни ўзларинг кўриб турибсизлар. Колхоз
нима эканини ўзларинг биласизлар (А.Қаҳҳор)
. Иккинчи ҳолатда
ўз
олмоши ўзида
стилистик юк ташийди, ундан экспрессивлик
оттенкаси англашилади ва бу экспрессивлик турлича бўлади.
Масалан, ҳурмат оттенкаси: Ўртоқ
Нурматовнинг ўзлари айтсинлар!
Do'stlaringiz bilan baham: