Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Сенлардин тилайдурган бошқа тилагим йўқ. Фақир сиздай
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсатиш олмошлари.
- Булар
Сенлардин
тилайдурган бошқа тилагим йўқ. Фақир сиздай шогирдларимдин минг бор розимен. Биз. Бу олмошнинг грамматик вазифаси сўзловчи ва унинг сўзлаш жараёнида ёки ҳаракатнинг бажарилишига алоқадор бўлган бошқа шахсларни ҳам ифодалашдан иборатдир. Биз олмошининг 1- шахс кўпликни англатиш доирасидан ташқарига чиқиши семантик- стилистик маъноларни вужудга келтиради. Шу нуқтаи назардан биз олмоши ва унинг -лар қўшимчасини олган бизлар шакли англатадиган камтарлик, мағрурлик, манманлик маънолари унинг семантик-стилистик маънолари бўлиб ҳисобланади. И.Суяров уларнинг бу каби ўзаро алмашиниб қўлланиши хусусида қуйидаги фикрларни баён қилган эди: «Биз олмошининг 39 айнан бир формада камтарлик ва манманлик маъноларини ифодалаши қизиқ ҳодисадир. Чунки бу маънолар бир-бирига қарама- қарши маънолардир. …биз олмошининг бу иккала маъноси унинг кўпликни, коллектив шахсни ифодалаш хусусиятидан келиб чиқади». 1 Сиз. Тингловчининг бирдан ортиқлигини ифодалаши унинг грамматик маъноси бўлиб ҳисобланади. Ёши катта кишига нисбатан қўлланиши ҳозирги ўзбек адабий тилида меъёрлашган. Шунинг учун ҳам кўпликни ифодалашга эҳтиёж сезилганда ҳозирги ўзбек тилида унинг сизлар шаклига мурожаат қилинади. У ва улар олмошлари билан синонимик муносабатга киришувчи элементлар биз кўрган манбаларда кузатилмади. Кўрсатиш олмошлари. Ўзбек тилшунослигидаги олмошларни ўрганишга бағишланган ишларда уларнинг бир тури бўлган у, бу, шу, ўша каби КўОлар ҳақида сўз юритилган. 2 Ушбу олмошлар семантикасида сўзловчи турган жой билан кўрсатилаётган жой ўртасидаги масофа ҳамда нутқ моментига нисбатан яқин ва узоқ вақт асосий омил ҳисобланади. Жумладан, у вақт ва масофани умуман қайд этиш ёки таъкидлаш хусусиятига эга: У вақт сайр қилган эдик истаган қадар, / Гул сочишиб ўйнардик бир- биримизга (Зулфия). Унинг ана шу хусусиятидан келиб чиқиб, ўрнида бошқа бир сўзни қўллашга одатланилмаган. Жуда кам ўринларда унга ўша олмоши синоним бўлиши мумкин: Қайтар мени, яна ўша ер томон! / Ўша ерда бизнинг ҳаёт ва севги (Зулфия). Ҳар икки ҳолатда ҳам сўзловчи ва тингловчига маълум бўлган жой кўрсатилади. У га қараганда бу ва шу олмошларида аниқлик, вақт ва масофа жиҳатидан яқинликни кўрсатиш имконияти мавжуд. Шу маънода улар бир-бирларига яқинлашади ва баъзан синонимик муносабатга киришиши мумкин бўлади. Улардаги бу хусусиятни айрим тилшунослар нутқда айнан бир олмошнинг такрор қўлланишининг олдини олади, деб баҳолашади. 3 Вақтни билдирувчи сўзларга асосан шу олмошининг қўшилиши кузатилади ва у вақт, лаҳза, он, дам сўзлари билан биргаликда турғунлашади: Оғзингиздан чиққан буғ шу пайт / Айланади қор билан музга! Хўрсинди-ю, Зийнат кўзин юмди шу лаҳза: / «Юзинг қурсин, чол!» Ким билади, шу он – тез оқар дарё / Каби не хил хаёл ва неча 1 Суяров И. Биз ва сиз олмошларининг маънолари ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1963. – №5. – Б.40. 2 Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.337. 3 Қиличев Э., Қиличев Б. Нутқ маданияти ва услубият асослари. – Бухоро, 2002. – Б.80. 40 тақдир. Небу бир дам қулоқ солиб, бошини кўтаради (Зулфия). Бундай пайтда иш-ҳаракатнинг зудлик билан амалга ошганлиги англашилади. Гарчи унинг ўрнида бу олмошини синоним тарзда қўллаш мумкин бўлса-да, бундай ҳолатда ана шу зудлик маъносидан кўра умуман пайтга ишора англашилади. Қиёслаймиз: Жинояткор эримни… афсуски, бу дам / Афв этишга бермамиш бурчи ихтиёр. Қоракўз, шаҳлокўз ва кўккўз, тетик, / Аммо барчасини бит босди шу дам (Зулфия). Таҳлилдан шундай хулоса келиб чиқадики, бу ва шу олмошлари вақт маъносига ишора қилишда умумий маънода бири иккинчисининг ўрнини босиши мумкин бўлса-да, муайян стилистик оттенкаларига кўра бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам Хаёлларга бўлар шу он ром. / Шифтларидан авлиё, малак (Зулфия), Шу сабабдан, Ражабовни тўғри шу ерга олиб келибди (Т.Мурод) мисолларида шу ни бу билан алмаштириб бўлмайди. Юқорида ўша олмоши у билан синонимик муносабатга кириши мумкинлиги қайд этилган эди. Аммо улар нутқда қўлланиш имкониятларига кўра жиддий фарқларга ҳам эга. «Масалан, ўша олмоши ҳар доим сўзловчига илгаридан маълум бўлган, нутқ моментигача танишилган предмет ёки воқеа-ҳодисани кўрсатади, у олмоши эса бундай хусусиятга эга эмас. Иккинчидан, ўша олмошида таъкидлаш оттенкаси кучли, у олмоши учун таъкидлаш характерли эмас. Учинчидан, ўша олмоши айнан, худди, нақ каби сўзлар билан бирга келиб, ўхшатиш воситаси ролини бажара олади. У олмоши эса бундай функцияда қўлланмайди». 1 Айтилганларга ўша га тегишли бўлган яна бир ҳолатни қўшимча қилиш мумкин: у айрим кишиларнинг нутқида ортиқча унсур сифатида керак бўлган- бўлмаган ҳолатларда қўлланилавериши ҳам кузатилади: Мен ўша айтмоқчи бўлган гапим… Мен демоқчи эдимки, ўша куйиб-пишиб гапиришлар ўринсиз эди каби. Ушбу олмоши эса шу, бу сўзлари билан ўрин алмаштира олади: Ўзбекистон - ягона Ватан учун яшайлик. / Ватан ичра бу гўзал чаман учун яшайлик (А.Орипов) - Ватан ичра ушбу гўзал чаман учун яшайлик каби. Аммо бу синонимик муносабатга киришиш ҳамма вақт ҳам содир бўлавермайди. Масалан: - шахс ёки нарса-предметларни кўрсатиш мақсадида қўлланганда: Шуларнинг барчасидан биратўла воз кечиб бўладими? 1 Шомақсудов А., Расулов И., Қўнғуров Р., Рустамов Ҳ. Ўзбек тили стилистикаси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1983. – Б.121. 41 (Х.Султонов). Булар ҳам тасқара эмас, болалари чиройликкина (У.Назаров). - такрор қўлланиб, харакатнинг белгисини билдирганда: Шу-шу бўлди-ю, Сиддиқжон яна ўз тўпига қўшилиш тараддудига тушди (А.Қаҳҳор). - кириш бирикма вазифасида келганда: – Шу дейман, сал бодироқсиз-да, Тўлқинов, – деди (М.Дўст). Бу дейман, Сизни яхшигина боғбон дейишади, шу тўғрими? («Бекажон» газетаси). Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling