Ўзбекистон республикаси фанлар академияси
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf
Ўзлик олмоши. Ўзбек тилида ўзликни ифода этувчи, предмет
ёки шахсни кўрсатиш учун фақатгина бир элемент – ўз сўзи хизмат қилса-да, унинг бу имконияти стилистик йўналишда анча дурустдир. Жумладан, у эгалик қўшимчаларини олганда қуйидаги олмошлар билан синонимик муносабатга киришади: -мен: Тиз чўкаман: «Синглим, муқаррар / Буюк номзод ўлимга ўзим!». Бойсун қирларида бир ўзим кездим, / Куз эди. Даралар туманни қучган (У.Азим) - Тиз чўкаман: «Синглим, муқаррар / Буюк номзод ўлимга мен!». Бойсун қирларида бир мен кездим, / Куз эди. Даралар туманни қучган. Бунда яккалик, танҳолик оттенкаси англашилади. Ўзим кўтараман сени бошимга (У.Азим) сингари ҳолатларда эса чегаралаш оттенкаси мавжуд бўлади. Мен ва ўз олмошлари баъзан биргаликда, қаватланган ҳолда қўлланилади ва тегишлилик, қарашлилик оттенкаси жуда ҳам кучли бўлади: Вақтга (ўн йил аввал) келолмадим тенг,/ Вақт учди ажратиб мени ўзимдан. Йўқ, йўқ, ишонмагин! Бу шеърдан тондим,/ Бу менинг ўзимга отганим — ўқдир (У.Азим). Мана бу плеонастик ҳолат ҳам шу маънони беради: Мени мендан айирдилар (Қўшиқдан). Баъзан сиртдан қараганда мен ва ўз олмошлари ўрнини алмаштириш мумкиндай туюлса ҳам, улар айрим матнларда маъно оттенкаларига кўра бир-бирларидан фарқ қилади: Ўзим муродимга / Етмайман аммо, Бахтли бўлолмайман / Фақат бир ўзим. Бир ўзим ботдим, / Юрагимнинг зиндонларига. Мен ўзим ярайман, / Фақат бир ўзим! Ҳамма дарахтларга битта шамолдир, / Ҳамма шамолларга битта мен ўзим. Усмон Азим шеъридан олинган ушбу мисраларда ўз ўрнига мен ни қўллаш мумкин: Ўзим муродимга Етмайман, аммо / Бахтли бўлолмайман Фақат бир ўзим - Мен муродимга Етмайман, аммо / Бахтли бўлолмайман Фақат бир мен.. Аммо биринчи ҳолатда чегаралаш, ажратиб кўрсатиш оттенкаси мавжуд, иккинчи ҳолатда эса бу оттенка йўқолади, унинг ўрнига қатъият оттенкаси юзага келади. Мен билан ўз ўртасида синонимик муносабат ҳамма вақт ҳам содир бўлавермаслиги мумкин: Ўзим билан ўзим ночор қолганда танҳо, / Изғиринли кечаларда музлаган юрак (У.Азим) - Мен билан Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling