Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Ўзлари нима иш қиладилар? — деди Саида; пичинг оттенкаси:  Сўраганнинг айби йўқ... ўзлари


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

Ўзлари нима иш қиладилар? — деди Саида; пичинг оттенкаси: 
Сўраганнинг айби йўқ... ўзлари куёв қилганмилар? (А.Қаҳҳор). Ўз 
олмошидаги бу имкониятлар СУ ва БУларда намоён бўлади, бошқа 
услубларга эса бундай қўлланиш хос эмас; 
-у, улар олмошлари билан синонимик муносабатга киришганда 
турли келишик қўшимчаларини қабул қилади ва кўрсатиш 


48 
маъносидан ташқари қўшимча оттенкалар ҳам ифода этилади. 
Масалан, ҳурмат маъноси: Бундан ташқари, Арслонбек акамга бу 
ишни текшириб тагига етиш осон, кўп вақт талаб қилмайди, чунки 
ҳамма нарса ўзларига беш қўлдай маълум...(А.Қаҳҳор) - Бундан 
ташқари, Арслонбек акамга бу ишни текшириб тагига етиш осон, 
кўп вақт талаб қилмайди, чунки ҳамма нарса унга (у кишига) беш 
қўлдай маълум. Пичинг маъноси англашилиши ҳам мумкин: Ўзлари 
бир нима десинлар энди (сўзлашув нутқидан) каби. Ўз олмоши у 
билан алмаштирилганда бу қўшимча оттенкалар йўқолади. Бошқача 
айтганда, ушбу матнларда у ўз нинг ўрнини боса олмайди.  
Ўзаро ўрин алмаштириш баъзан гапдаги қойил бўлганлик 
оттенкасини кучайтиради: Ўзлари ҳам зап секретарь эдилар-да, а, 
бек ака!.. (А.Қаҳҳор). 
Англашиладики, 
КиОлар 
билан 
ЎзОнинг 
синонимик 
муносабатга киришишида ҳам маълум стилистик мақсадлар ётади ва 
бу алмашиниб қўллашда ЎзОнинг имкониятлари кўпроқ эканлиги 
маълум бўлади. Бу каби қўлланишларда метонимизация ҳодисаси ҳам 
содир бўлиб, матнда келиши лозим бўлган КиОлар вазифасини ўз 
сўзи зиммасига олади. 
Белгилаш олмошлари. Ўзбек тилидаги бошқа олмошларга 
нисбатан олиб қараганда БеОлар ўртасида синонимия ҳодисаси кучли 
эканлиги маълум бўлади. Бу ҳақда илмий манбаларда ҳам 
маълумотлар берилган. 
1
Уларда ҳам жамлаш, ҳам белгилаш 
маънолари бўлганлиги учун «Ўзбек тили грамматикаси»да улар 
иккига бўлиб ўрганилади ва бу кузатишларда осонлик туғдиради.
2
Жамловчиларга ҳамма, бари, барча, жами, бутун, ялпи  
олмошлари киради. Уларнинг доминанти ҳамма олмоши бўлиб 
ҳисобланади ва барча ФУларда баравар ишлатилади: Ҳамманинг 
жонига теккан бу бало / Худо дардини ҳам раво кўрмайди 
(А.Орипов)  каби. 
Ҳамма  олмоши билан қуйидаги сўзлар синонимик муносабатга 
киришади:
-бари: Аслин билсанг, Туркистондан келибди, / Экиннинг барини 
нобуд қилибди («Алпомиш»). Мазкур олмош же-ловчи шеваларда 
оммавийлиги билан характерланади ва шу орқали халқ оғзаки 
ижодига, бадииятга фаол кириб борган. Э.Жуманбулбул ўғли, Фозил 
1
Шомақсудов А., Расулов И., Қўнғуров Р., Рустамов Ҳ. Ўзбек тили стилистикаси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1983. –
Б.51-52. 
2
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. –Тошкент: Фан, 1975. – Б.353-355. 


49 
Йўлдош ўғли куйлаган достонлар тилида унинг кўп учраш сабаби ҳам 
ана шунда: Яртибой оқсоқолнинг айтган сўзи ўн минг уйли Қўнғирот 
элининг катта-кичигининг барига маъқул тушди. Мисолдаги бари  
олмошини ҳамма, барча сўзлари билан бемалол алмаштириш 
мумкин.Бунда маънога путур етмайди, аммо у нутқда барча сўзи 
ифодалаган китобийлик, расмийлик оттенкасини ифода эта олмайди. 
Бари ни жами элементи билан алмаштириш ҳам мумкин: Жами 
бойлар келди, дейди, / Кўк қамишда қўнди, дейди («Алпомиш»)
Унинг ўрнида ялпи олмошини эса қўллаб бўлмайди. Бу ялпи  
олмошининг РН ва ИНда функционал хосланганлиги билан 
изоҳланади; 
-барча: Мени ҳимоят тутиб келган одам бўлса, қаторда нори 
ҳам ўзиники, нор устида зари ҳам ўзиники, барча давлат — моли ҳам 
ўзиники, бизга даркор эмас, Барчин қизи ҳам ўзиники  («Алпомиш»)
«Бир турдаги нарса, кимса ёки ҳодисаларнинг ҳаммаси» маъносини 
реаллаштирувчи барча олмоши, асосан, ёзма нутққа хослиги билан 
ажралиб туради. Шу туфайли мазкур олмош, кўпинча, ҳамма олмоши 
билан яқин синонимик муносабатда бўлади: Барча анжомларни 
тахт қилинг, ёмғир тўхтагач, дарҳол йўлга отланмоқ лозим 
(Х.Султонов).
Тадқиқ жараёнида шундай матнларга ҳам дуч келиндики, уларда 
барча олмоши такрор қўлланган. Бундай ҳолатда ҳам ҳамма 
олмошининг такрор шаклида алмаштириб ишлатиш мумкин: Барча-

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling