Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/73
Sana21.11.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1792066
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73
Bog'liq
Юсупова О Олмошларнинг функ стил хусусиятлари pdf

алланимаси алланарса бўлди депти. Бунинг устига уларнинг ёнма-ён 
қўлланиши нутқда камдан кам учрайдиган ҳодисадир. 
Шу тарзда алланима бирлигининг синонимик имкониятлари 
кенгайиб боради. У нимадир олмоши билан синоним бўлади: 
Муҳиддин ака… алланимадан хурсанд бўлиб, кўнгли тўлиб чиқиб 
кетди (А.Қаҳҳор). - Муҳиддин ака… нимадандир хурсанд бўлиб,
кўнгли тўлиб чиқиб кетди. Ҳатто СНда учраб турадиган ва салбий 
оттенкали бир балолар жумласи ҳам унга синоним бўлиши мумкин: 
Домла кетимиздан… яна алланималар деганича қолаверди 
(А.Қаҳҳор). - Домла кетимиздан…яна бир балолар деганича 
қолаверди.  У билан нейтрал маънодаги бир нима олмоши синонимик 
муносабатга киришади: Дўкон… айрилишнинг ўртасидаги алланима 
деган мозорнинг рўпарасида (А.Қаҳҳор) – Дўкон… айрилишнинг 
ўртасидаги бир нима деган мозорнинг рўпарасида каби.
Олмош таркибига кирадиган бало сўзи синонимик муносабатга 
салбий таъсир кўрсатмайди, балки маънони кучайтиришга хизмат 
қилади, холос: Жисмоний меҳнат билан кун кўрадиганларнинг 
тирноғи, сочи, яна алланима балолари бошқача эмиш (А.Қаҳҳор). Бу 
ерда ҳам А.Қаҳҳор услубига хос бўлган маънони тагдор ифодалаш 
хусусияти бўртиб туради.
Ўринга ишора қиладиган аллақаёқ, аллақаер, аллақай  
олмошлари синонимик муносабатга киришади: Агар шундоқ бўлса 
аллақаёқларга бош олиб кетган ўша калтакесак маконида энди мана 


59 
бунақа «Эчкиэмар» бино бўлипти!  (А.Қаҳҳор). Бир лаҳза жимликдан 
кейин аллақаердан қўйларнинг, сигирларнинг маъраши, ҳўкизларнинг 
ўкириши эшитилди (А.Қаҳҳор). Шамол каби аллақайлардан
Кўкрагимга урилар сурур (У.Азим). Улар ўртасидаги стилистик 
нозикликлар яққол сезилиб турмайди. Фақат аллақаёқ, аллақаер  
олмошларининг китобий, аллақай нинг эса китобий-поэтик нутққа 
хосланганлигини таъкидлаш мумкин, холос. 
Аллақанча  олмошида нарса-ҳодисанинг кўплигига ишора қилиш 
хусусияти мавжуд: Аллақанча болалар ёнғоқзор четидаги майдонда 
қор-бўрон ўйнаётган экан (Ў.Ҳошимов). Шу маънода унга кўп, жуда 
кўп  элементлари синоним бўлиши мумкин: Акам аллақанча газета 
йиғиб қўйган экан (Ў.Ҳошимов) - Акам кўп газета йиғиб қўйган экан  
Акам жуда кўп газета йиғиб қўйган экан  каби.
Унга яна бир қанча бирикмаси синоним бўлади: Самарқандда 
қолган шаҳзода Абдулъазиз кўп номақбул ишлар қилиб, бир қанча 
нуфузли амирларни унга қарши қўйди (О.Ёқубов) - Самарқандда 
қолган шаҳзода Абдулъазиз кўп номақбул ишлар қилиб, аллақанча 
нуфузли амирларни унга қарши қўйди каби. Аммо бу икки гап 
синчиклаб таққосланса, бу олмошлар ўртасидаги стилистик 
нозикликларни пайқаш қийин эмас. Алла бирикмали олмошлардаги 
мавҳумлик, умумийлик ифодага қисман бўлса-да, салбий таъсир 
қилади, муаллиф назарда тутган фикрни, гўё ҳам муаллифга, ҳам 
ўқувчига аён бўлган саноқли амирлар хусусида гап кетаётганлигини 
бера олмайди. Бундай пайтда бир қанча га бир неча синоним бўла 
олади: Самарқандда қолган Абдулъазиз кўп номақбул ишлар қилиб, 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling